Давлат солиқ қўмитаси буйруғига кўра, Сайфиев Жасур Равшанович Тошкент вилояти Пискент тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Жасур Сайфиев 1984 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини “Менежмент” мутахассислиги бўйича, 2015 йилда Солиқ академиясини, “Солиқ ва солиққа тортиш” мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ж.Сайфиев янги лавозимга тайинлангунга қадар Оққўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган эди.
У солиқ органларидаги фаолиятини 2007 йилда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси Ижро ва назорат инспекторлик бўйича бош мутахассис лавозимидан бошлаган.
Жасур Сайфиев Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.
ДСҚ Матбуот хизмати