Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Президент солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини камайтириш юзасидан ўз таклифларини берди

20/08/2021

Айни дақиқаларда Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.  

Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилиняпти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти тадбиркорларнинг фаолиятига боғлиқ масалалари, бизнесни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифларини тўғридан-тўғри  тингламоқда.

Президентимиз мулоқот давомида тадбиркорлардан келиб тушаётган таклиф ва мурожаатларни инобатга олиб, солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини камайтириш юзасидан ўз таклифларини берди:

Маълумки, сўнгги уч йилда солиқлар тури 16 тадан 9 тага қисқарди.

Кўпчиликнинг эсидан чиққан бўлиши мумкин, бир пайтлар Пенсия, Мактаб ва Йўл жамғармаларига, бизнес учун оғир юк бўлган 3,2 фоизли йиғимлар бўларди.

Ушбу йиғимлар корхоналарнинг оладиган фойдасидан қатъий назар, оборотдан олиниб, уларнинг миқдори корхоналарнинг камида 20-25 фоиз фойдасига тенг бўлган.

Бюджетдан ташқари жамғармаларга мазкур йиғимларни бекор қилиш ҳисобига, 7 мингга яқин корхоналар ихтиёрида ҳар йили қарийб 6 триллион сўм маблағ қоладиган бўлди.

Масалан, “Андижон кабель” корхонасида 11 миллиард сўм, “Лакталис Агро” қўшма корхонасида 3 миллиард сўм маблағ қолган.

Молк-мулк, даромад солиғи ва ижтимоий солиқлар ставкалари 2 баробар камайтирилди.

Аниқ мисоллар билан гапирадиган бўлсак, транспорт соҳасида солиқ юки – 3 баробар, озиқ-овқат саноатида2 баробар, тўқимачилик ва электротехника саноатида эса 15-20 фоизга камайди.

Айниқса, пандемия даврида харажатларимиз кескин ошганига қарамасдан, қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилди, кўпроқ зарар кўрган тармоқларга ижтимоий солиқ 12 фоиздан 1 фоизга пасайтирилиб, мол-мулк ва ер солиқлари тўловларидан буткул воз кечилди.

Бу тадбиркорларга 2 триллион сўм маблағни бизнес фаолиятига сарфлаш имконини берди.

Лекин, солиқ ставкалари ва солиқ маъмурчилиги бўйича тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган ҳақли саволлар ҳали кўп.

Биринчидан, ўтган йил янги Солиқ кодекси амалга киритилганидан кейин, 23 та махсус иқтисодий зона иштирокчилари аввалги имтиёзларимиз сақланиб қоладими ёки йўқми, деб безовта бўлмоқдалар.

Ушбу масалада, махсус иқтисодий зоналари иштирокчилари бўлган Сирдарёдан “АВП” қўшма корхонаси, Тошкент вилоятидаги “Стил Пайп Компани” каби 70 дан зиёд корхоналар мурожаат қилган.

Бу борада бир фикрни аниқ қилиб айтмоқчиман: “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун қабул қилингунга қадар иқтисодий зоналарда рўйхатдан ўтган тадбиркорларга, берилган имтиёзлар сақланиб қолади. Бунга қонун билан кафолат берилган.

Жумладан, ушбу тадбиркорлар инвестиция миқдоридан келиб чиқиб, мол-мулк, ер ва сув солиқларидан 10 йилгача озод қилинган эди.

Энди, ушбу имтёзларга фойда солиғи ҳам қўшилади ва корхоналар ихтиёрида йилига ўртача 270 миллиард сўм маблағ қолади.

Масалан, “Сирдарё” эркин иқтисодий зонасидаги “Тимур медфарм” корхонаси ўтган 6 ойда қарйиб 4 миллиард сўм фойда солиғи тўлаган бўлса, иккинчи ярим йилликда шунча миқдордаги маблағ ўзида қолади.

Шунингдек, ички бозорда тенг рақобат бўлиши учун, экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун олиб келинган хом ашё импорт божидан озод этилади.

Мисол учун, “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Жиззах Тоштепа текстил” корхонаси маҳсулотини тўлиқ экспортга сотади. Бу имтиёз эвазига, ушбу корхона олиб келган 1 миллион долларлик хом ашё ва ярим маҳсулотга 2,2 миллиард сўмлик божхона имтиёзи берилади.

Лекин, бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Биз қўшилган қиймат солиғининг узлуксиз занжирини яратиш бўйича катта ислоҳотларни олиб бораяпмиз.

Шу боис, махсус иқтисодий зоналари иштирокчиларига қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисмини 7 кун ичида қайтариш тартиби жорий қилинади.

Ушбу тартиб, тадбиркорларга бир йилда ўртача 350 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғини қисқа муддатда қайтариб олиш ва оборот маблағларини кўпайтириш имкониятини беради.

Бундан ташқари, четдан олиб келинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини 120 кун давомида бўлиб-бўлиб тўлашда, тадбиркорларга фоиз ҳисобланмайди ва гаров талаб этилмайди.

Иккинчидан, мамлакатимизда қурилиш соҳасида катта ўзгаришлар кузатилмоқда.

Маҳсулот таннархини камайтириш бўйича Тошкент шаҳридаги “Шах Полан”, Фарғонадаги “Фарғона ясин қурилиш моллари” каби 50 дан зиёд қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналардан таклифлар келиб тушган.

Масалан, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ цементнинг таннархида – 14 фоиз, асфальтда – 10 фоиз ва қум-шағал аралашмасида – 7 фоизни ташкил этади.

Шу боис, норуда қазилмаларга (қум-шағал, оҳактош, гипс, доломит каби) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробарга камайтирилади.

Бунинг ҳисобига, 1,5 мингга яқин корхоналар ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм маблағ қолади.

Масалан, “Хуаксин цемент Жиззах” қўшма корхонаси ихтиёрида қолган 27 миллиард сўм маблағни фаолиятини янада кенгайтиришга сарфлари мумкин бўлади.

Учинчидан, биз хизматлар соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Янги иш ўринларини қисқа муддатларда яратадиган соҳалардан бири ҳам, сервис ҳисобланади.

Пандемия давом этаяпти ва бу хизматлар соҳаси, айниқса умумий овқатланиш ва туризм корхоналари учун қанчалик оғир бўлаётганини барчамиз яхши биламиз.

Бу борада, умумий овқатланиш ва туризм корхоналаридан ўтган йили берилган имтиёзларни узайтириш бўйича, 300 дан ортиқ мурожаатлар тушган.

Шу боис, жами 13 мингта умумий овқатланиш корхонаси йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қиламиз.

Бу – уларга 30 миллиард сўм қўшимча кўмак бўлади, дегани.

Уларнинг бошқа солиқлардан 34 миллиард сўм қарзлари муддатлари йил якунигача узайтирилади, кредитларини қайтариш ҳам кечиктирилади.

Шу билан бирга, туризм компаниялари ва меҳмонхоналарни туристик йиғимлардан 2 йил муддатга озод қилсак, тўғри бўлади.

Бу – ҳозирги қийин шароитда тушуми камайиб кетган 2 минг тадбиркор ихтиёрида 150 миллиард сўм сақланиб қолади, дегани.

Тўртинчидан, бугунги кунда 5 мингга яқин тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо операциялари бўйича дебитор қарздорлиги мавжуд.

Пандемия сабабли, ушбу тадбиркорларга жарима солиш ва бугунги кунгача қўлланган 6 триллион сўмлик жарималарни ундириш жорий йил якунига қадар тўхтатилади.

Бешинчидан, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, солиқ идораларининг назорат функцияларини такомиллаштириш юзасидан жиддий чораларни амалга оширишимиз зарур.

Келгуси йил, 1 январдан бошлаб, солиқ идоралари ўз электрон дастурлари орқали, бизнес субъектларига ҳисоботларини шакллантириш хизматини йўлга қўяди.

Ҳозирда, 228 мингта кичик тадбиркорларда бухгалтер йўқ. Оқибатда, солиқ ҳисоботларини камчиликлар билан топширган 32 мингга яқин тадбиркорга молиявий жарима солинган.

Ҳисоботларни кечиктириб топшириш билан боғлиқ молиявий санкцияларни қўллаш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ва миқдорининг ортиши, мени хавотирга солмоқда.

Ўтган йили 336 та корхонага 51 миллиард сўм молиявий жарима қўлланилган бўлса, жорий йил 6 ойда эса, 3 мингдан зиёд тадбиркорларга 900 миллиард сўмдан ортиқ жарима белгиланган.

Шунинг учун, Қўчқоров, Ишметов, Кудбиев, Давлетов бир ой муддатда солиқ идораларининг камерал назорати натижасига кўра молиявий жарима қўллаш амалиётини бекор қилиш бўйича таклиф киритсин.

Олтинчидан, амалдаги тартибга кўра, тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобот топшириши билан бирга, ундаги фарқни қайтариш учун солиқ идораларига алоҳида мурожаат қилишга мажбур.

Бу – 14 минг тадбиркорнинг фаолиятига бевосита боғлиқ бўлиб, улар учун қўшимча вақт, ортиқча сарсонгарчилик, дегани.

Ишметов, Кудбиев бу масалани чуқур ўрганиб, келгуси йилдан қўшилган қиймат солиғини қайтаришни, қўшимча ҳужжатсиз амалга ошириш тартибини жорий этсин.

“Саг-Агро” корхонаси раҳбари Камол Абдуллаев ва бошқа 200 дан ортиқ тадбиркорлар солиқ ва божхона идораларига тўланган қўшилган қиймат солиғини “зачёт”га олиш имкониятини сўраган.

“Саг-Агро” корхонасининг солиқ базасида 700 миллион сўм ортиқча тўлови бўла туриб, божхонада 1,4 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғини қўшимча тўлашга мажбур бўлган.

Шунинг учун, келгуси йилдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишда солиқ ва божхона идораларининг электрон базалари бирлаштирилади.

Яъни, солиқ идораларида мавжуд қўшилган қиймат солиғидан ортиқча тўловлар, божхона чегарасида ҳам инобатга олинади.

Ушбу енгилликдан 10 мингдан зиёд тадбиркор фойдаланиши мумкин бўлади.

Президентимизнинг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда. 

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil II chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring