Территориальные
органы

Налоговый комитет

Центральный аппарат

...
  • г.Ташкент, ул.А.Кадирий дом 13а
  • (71) 244-98-98 Телефон доверия
    (71) 244-98-98 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • org@soliq.uz
Перейти на страницу

Андижанская область

Налоговое управление

...
  • город Андижан, улица Олтинкул, дом 1
  • (74) 223-95-23 Телефон доверия
    (74) 223-95-23 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • andijon@soliq.uz
Перейти на страницу

Бухарская область

Налоговое управление

...
  • город Бухара, улица М.Икбол, дом 14
  • (65) 221-26-89 Телефон доверия
    (65) 221-26-89 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • buxoro@soliq.uz
Перейти на страницу

Джизакская область

Налоговое управление

...
  • город Джиззак, улица Ш.Рашидова, дом 16
  • 72 222-07-00 Телефон доверия
    72 222-07-00 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Jizzax@soliq.uz
Перейти на страницу

Кашкадарьинская область

Налоговое управление

...
  • город Карши, улица Узбекистон, дом 805
  • (75) 225-10-82 Телефон доверия
    (75) 225-10-82 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Перейти на страницу

Навоийская область

Налоговое управление

...
  • город Наваи, улица Наваи, дом 26-б
  • (79) 223-53-71 Телефон доверия
    (79) 223-53-71 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Navoiy@soliq.uz
Перейти на страницу

Наманганская область

Налоговое управление

...
  • город Наманган, улица Марғилон, дом 14
  • (69) 227-91-96 Телефон доверия
    (69) 227-91-96 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Namangan@soliq.uz
Перейти на страницу

Самаркандская область

Налоговое управление

...
  • город Самарканд, улица Ю.Гагарина, дом 85 А
  • 55 704-06-16 Телефон доверия
    55 704-06-16 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Samarqand@soliq.uz
Перейти на страницу

Сурхандарьинская область

Налоговое управление

...
  • город Термез, улица М.Каххара, дом 23
  • (0-376)-223-50-74 Телефон доверия
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Surxondaryo@soliq.uz
Перейти на страницу

Сырдарьинская область

Налоговое управление

...
  • город Гулистан, улица Ислом Каримов, дом 41
  • (67) 235-03-42 Телефон доверия
    (67) 235-03-42 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • sirdaryo@soliq.uz
Перейти на страницу

город Ташкент

Налоговое управление

...
  • город Ташкент, Шайхонтохурский район, улица Абая, дом 4 А
  • (71) 244-54-86 Телефон доверия
    (71) 244-54-86 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Toshkent@soliq.uz
Перейти на страницу

Ташкентская область

Налоговое управление

...
  • город Ташкент, Яккасарайский район, улица Бобура, дом 79-а
  • (78) 150-49-56 Телефон доверия
    (78) 150-49-56 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Перейти на страницу

Ферганская область

Налоговое управление

...
  • город Фергана, улица Сайилгох, дом 31
  • (73) 241-70-61 Телефон доверия
    (73) 241-70-61 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • fargona@soliq.uz
Перейти на страницу

Хорезмская область

Налоговое управление

...
  • город Ургенч, Ислом Каримов, дом 124.
  • (62) 223-10-10 Телефон доверия
    (62) 223-10-10 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • xorazm@soliq.uz
Перейти на страницу

Респ. Каракалпакстан

Налоговое управление

...
  • город Нукус, улица Т.Кайпбергенов, дом 23
  • (61) 222-00-33 Телефон доверия
    (61) 222-00-33 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Перейти на страницу

Межрегиональная инспекция

Налоговое управление

...
  • г. Ташкент, ул. Алишер Навоий, дом 16-Б
  • 71 202-21-04 Телефон доверия
    71 202-21-04 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • mri@soliq.uz
Перейти на страницу

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини тўлдириш бўйича услубий қўлланма

27/05/2021

1. Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби.

2. Ҳисобварақ-фактуралар реестрларини (4-илова) автоматик шаклланиши.

3. Ҳисоб-китобнинг 1-иловасини тўлдириш тартиби.

4. Ҳисоб-китобнинг 2-иловасини тўлдириш тартиби.

5. Ҳисоб-китобнинг 3-иловасини тўлдириш тартиби.

6. Қолдиқ товарлар реестрларини 6-иловасини тўлдириш

тартиби.

7. Ҳисоб-китобнинг 7-иловаси маълумотларининг шаклланиши.

 

ҚҚС ҳисоб-китобига Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қоидаларидан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 259-моддасига асосан ҚҚСнинг солиқ даври (ҳисобот даври) этиб бир ой ҳамда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар учун чорак этиб белгиланганлиги сабабли ҳисоб-китоб ҳамда унинг иловалари (3-иловадан ташқари) ҳисобот ойлик ва чораклик кўрсаткичлар асосида тўлдирилади.

Ҳисоб-китобнинг 3-иловаси маълумотлари ўсиб борувчи якун билан шакллантирилади.

ҚҚС тўловчиси тўғрисидаги маълумотлар саҳифасидаги “ҚҚС суммаси ҳисобга олинадиган усул” бандида (Солиқ кодексининг 77 ва 268-моддаларига асосан) солиқ тўловчи ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлашда фойдаланиладиган усул танланади.

Мазкур банд тўлдирилиши мажбурий бўлиб, икки усулдан бири танланмаган тақдирда ҚҚС ҳисоботининг жўнатилиши чекланади.   

Солиқ тўловчи календарь йилда тақдим қилган дастлабки ҚҚС ҳисоботида танланган ҚҚСни ҳисобга олиш усули календарь йил давомида ўзгартирилмайди.

Ҳисобот шаклларининг сариқ рангли катаклари дастур томонидан автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилади.

Солиқ тўловчилар ҳисобот шаклининг кўк рангли катакларига тегишли маълумотларни қайд этиши керак бўлади.

Ҳисобот шаклларини тўлдиришда шаклларнинг пастки қисмида қайд этилган изоҳларга эътибор берган ҳолда маълумотларни қайд этиш лозим.

1. Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби.

ҚҚС ҳисоб-китоби кўрсаткичлари унинг иловалари орқали тўлиқ  автоматик равишда шаклланади. Хусусан:

- 010-сатрда солиқ даврида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси;

- 020-сатрда солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси бўйича ҚҚС суммаси;

- 030-сатрда жорий солиқ даври учун бюджетга тўлашга (камайишга) ҳисобланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси шаклланади.

2. Ҳисобварақ-фактуралар реестрларини автоматик шаклланиши.

2.1. “Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри”.

ҚҚС ҳисоб-китобининг 4-иловаси 1-жадвал “Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) Реестри” (кейинги ўринларда “Сотиб олиш реестри” деб юритилади) деб номланади.

Мазкур реестр Солиқ кодексининг 37-бобида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлаш мақсадида солиқ даврида товар етказиб берувчилар томонидан қўшилган қиймат солиғини киритган ҳолда тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар асосида автоматик шаклланади.

ҚҚС ҳисоб-китобининг 4-иловаси 1-жадвал “Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) Реестри” икки томонлама тасдиқланган электрон хисоб-варақ фактуралар ҳамда божхона юк декларациясининг кўрсаткичлари асосида автоматик шаклланади.

Шунингдек, савдо терминаллари (корпоратив карта) орқали олинган товарлар учун тақдим қилинган чекларнинг махсус кодларини my.soliq.uz сайтидан рўйхатдан ўтказиш орқали “Сотиб олиш реестри” да автоматик шакллантириш имкони мавжуд.

 

Мисол учун: “Афросиёб” корхонаси 2021 йилнинг январь ойида жами 126,5 млн. сўмлик (шу жумладан, ҚҚС 16,5 млн. сўм) товарлар (хизматлар) харид қилди. Хусусан:

- Импорт шартномасига асосан 103,5 млн. сўмлик технологик жиҳоз, шундан ҚҚС 13,5 млн. сўм бўлган товарлар харид қилди;

- “Файз” МЧЖдан (Ўз.Р резиденти) 23 млн. сўмлик хом-ашё, шундан ҚҚС 3 млн. сўм.

Юқорида келтирилган мисол бўйича харид қилинган маҳсулотлар ҚҚС ҳисоботининг 4-иловаси 1-жадвали ва реестрида қуйидагича автоматик шаклланади. 


ҚҚС ҳисоб-китоби 4-иловасининг 1-жадвали “Йил бошидан жами” сатрининг
6 ва 7-устунлари маълумотларига асосан ҳисоб-китоб 3-иловасининг 011-сатрида автоматик равишда шаклланади.

ҚҚС ҳисоб-китоби 4-иловасининг 1-жадвали Шундан, ҳисобга олинмайдиган товарлар (хизматлар) 8 ва 9-устунларига Солиқ кодексининг 267-моддасига асосан ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси киритилади.

2.2. “Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри”.

ҚҚС ҳисоб-китобининг 4-иловаси 2-жадвали “Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) Реестри” деб номланади.

Мазкур реестр Солиқ кодексининг 32-бобида белгиланган тартибда солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар асосида автоматик шаклланади.

ҚҚС ҳисоб-китобининг 4-иловаси 2-жадвали “Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) Реестри” сотиб олувчига юборилган электрон ҳисоб-варақ фактуралар (бир томонлама электрон ҳисоб-варақ фактуралар), божхона юк декларациясининг ҳамда онлайн назорат касса машиналар кўрсаткичлари асосида автоматик шаклланади.

Онлайн назорат касса машиналари (онлайн-НКМ) ўрнатилган солиқ тўловчилар учун:

ҚҚСнинг ҳисоб-китоби 4-иловаси 2-жадвали (Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри)нинг 6-,7-устунлари (чораклик ҳисобот тақдим қилувчиларнинг 2021 йил I чорак учун);

жорий йилнинг январь ва февраль ойлари учун нақд пулда ва (ёки) банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар бир томонлама шакллантирилган электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ)орқали йиғилади;

март ойидаги нақд пулда ва (ёки) банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар онлайн-НКМ маълумотларига асосан автомат шаклланади.

Эслатма!

Жорий йилнинг март ойида ҳисоботдаги реализация қилинган товарлар суммаси онлайн-НКМ маълумотлари бўйича йиғилганлиги сабабли март ойидаги онлайн-НКМ бўйича нақд пулда ва (ёки) банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар учун бир томонлама ЭҲФ шакллантирилмайди.

Онлайн бўлмаган НКМда (оддий) нақд пулда ва савдо терминалида банк пластик карталари орқали ҳисоб-китоблар бўйича бир томонлама ЭҲФ шакллантирилади. 

Товар айланма корпоратив карта бўйича икки томонлама ЭҲФ шакллантириш натижасида сотиш суммаси икки марта кўпайган ҳолда камайишга бир томонлама ЭҲФ шакллантириш орқали жами реализация қилиш айланмасини тўғрилаш лозим.

Онлайн бўлмаган (оддий) НКМда нақд пулда ва савдо терминалида банк пластик карталари орқали ҳисоб-китоблар бўйича бир томонлама ЭҲФ шакллантирилади.

 

Мисол: “Афросиёб” корхонаси 2021 йилнинг январь ойида:

- “Favvora” МЧЖга ҚҚС билан 115 млн. сўмлик;

- экспортга ҚҚСнинг нолли ставкасини қўллаган ҳолда 50 млн. сўмлик;

- нақд пулга жами ҚҚС билан 23 млн. сўмлик;

- банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилган ҳолда ҚҚС билан жами 46 млн. сўмлик товарларни реализация қилган.

Бундан ташқари, “Афросиёб” корхонаси ўзига тегишли бинонинг бир қисмини “Ноёб” МЧЖга ойига 11,5 млн. сўм (ҚҚС билан) тўлаш шарти билан ижарага берган. Ижарага бериш шартномасига асосан ижарага олувчининг зиммасига ўзи фойдаланган коммунал хизматлар учун тўловларни ҳам қоплаб бериш юклатилган.

Январь ойи якуни билан “Афросиёб” корхонаси “Ноёб” МЧЖга жами 13,8 млн. cўмга (ҚҚС билан) ҳисобварақ-фактура тақдим қилди. Шундан, 2,3 млн сўми (ҚҚС билан) “Ноёб” МЧЖ томонидан фойдаланилган коммунал тўловлар учун қоплаб бериладиган харажатлардир.

 

Юқорида келтирилган мисол бўйича реализация қилинган товарлар (хизматлар) ҚҚС ҳисоботининг 4-иловаси 2-жадвали ва реестрида қуйидагича автоматик шаклланади. 


Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича жами айланма суммаси ҚҚС ҳисоб-китобининг 4-иловаси 2-жадвали “Солиқ даври бўйича жами” сатрида автоматик кўрсатилади


2.3. Воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича операцияларни ҳисоб-китобнинг 4-иловаси 3-жадвалида автоматик шаклланиш тартиби.

ҚҚС ҳисоб-китобининг 4-иловаси 3-жадвалида фақат воситачилик (топшириқ) шартномалари асосида операцияларни амалга оширувчи солиқ тўловчилар томонидан шакллантирилган уч томонлама электрон ҳисоб-варақ фактуралар ҳисобига автоматик шаклланади


Воситачи (ишончли шахс) комитентнинг (топшириқ берувчининг) товарларини (хизматларини) реализация қилганда комитентдан (топшириқ берувчидан) қабул қилиб олган товарлар (хизматларни) Сотиб олиш реестрида кўрсатмайди.

Воситачи (ишончли шахс) комитент (топшириқ берувчи) учун товарлар (хизматлар) харид қилганда етказиб берувчидан қабул қилиб олган товарларни (хизматларни) Сотиб олиш реестрида кўрсатмайди.

 

3. Ҳисоб-китобнинг 1-иловасини тўлдириш тартиби.

ҚҚС ҳисоб-китобининг 1-иловаси солиқ даврида амалга оширилган товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмалари бўйича тўлдирилади.

Бунда мазкур илова 3-устунининг:

- 0102-сатрида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича соф тушум 4-иловаси 2-жадвал орқали тегишли ҳисобю-китоблар бўйича автоматик шаклланади;

- 0103-сатри “Бозор қийматидан паст нархда реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати ва ҚҚС киритилмаган ҳолда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси” бўйича “Бозор нархидан паст нархда реализация” бир томонлама ЭҲФ шакллантирилади; 

-0104-сатри “Товарларни импорт қилишда ҚҚС тўлаш мақсадида товарларнинг божхона қиймати ва ҚҚС киритилмаган ҳолда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси” бўйича “Божхона нархидан паст нархда реализация” бир томонлама ЭҲФ шакллантирилади; 

- 0109-сатрида 20 фоизлик ставка бўйича (2019 йил 1 октябрга қадар) тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича солиқ солинадиган базага киритилган тузатиш суммаси;

- 020-сатрида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатиш бўйича айланма қиймати кўрсатилади.

Солиқ кодексининг 266-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслар белгиланган тартибда ҳақиқатда олинган товарлар бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Мазкур хизматни амалга оширган солиқ тўловчилар томонидан “Хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқари)” бир томонлама ЭХФ шакллантирилади. 

1-илованинг 4-устунидаги ҚҚС суммаси кўрсатиладиган сатрлар 3-устундаги суммадан келиб чиққан ҳолда 15 фоизлик ставкадан келиб чиқиб автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади.

4. Ҳисоб-китобнинг 2-иловасини тўлдириш тартиби.

ҚҚС ҳисоб-китобининг 2-иловасида солиқ давридаги ҚҚСдан озод қилинган ҳамда ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинадиган айланмалар кўрсатилади.

Ушбу илованинг солиқ солинмайдиган товарларни (хизматлар) реализация қилиш айланмалари ЭҲФ шакллантириш жараёнининг ўзида ҚҚС бўйича фойдаланаётган имтиёзларини танлаш орқали автоматик шаклланади.

Солиқ кодексининг 36-бобига асосан ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар (хизматлар) реализациясининг жами қиймати мазкур илованинг 040-сатрида қайд қилинади.

Бунда товарларни экспортга реализация қилиш айланмалар ва улар бўйича тушумлар товарларни юклаб жўнатиш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютадаги эквивалентда кўрсатилади.

Мисол: “Юлдуз” корхонаси 2020 йилнинг январь ойида 10 минг АҚШ доллар (100 млн. сўм) қийматдаги товарларни экспорт қилди. Ушбу мисол ҚҚС ҳисоб-китобининг 2-иловасида қуйидагича акс эттирилади.

5. Ҳисоб-китобнинг 3-иловасини тўлдириш тартиби.

ҚҚС ҳисоб-китобининг 3-иловасида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси аниқланади. 

Қўшилган қиймат солиғининг 3-иловаси 010-сатрида харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси мазкур илованинг 0111, 012 ва 013-сатрлари маълумотларидан автоматик шаклланади.  

011 (0111 ва 0112) сатрлари маълумотлари ҚҚС ҳисоботи 4-иловасининг 1-жадвалнинг “Йил бошидан жами” сатри маълумотларидан шаклланади.

012-сатр маълумотлари ҚҚС ҳисоботи 6-иловасининг “Жами” сатрининг 9 ва 10-устунлари маълумотларидан шаклланади.


Ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси мутаносиб усулда солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларидан (7-илованинг 0201-0204-сатрлари) келиб чиқиб 3-илованинг 0201-0204-сатрларида ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчи алоҳида-алоҳида ҳисоб юритса, солиқ солинадиган объектлар бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини 0301-0304-сатрларда кўрсатади.

Солиқ даври якуни билан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси 3-илованинг 040-сатрида шаклланади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 269, 270 ва 271-моддаларига асосан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатишлар киритилган тақдирда, бу тўғрисидаги ёзувлар 3-илованинг 0131, 0132 ҳамда 0601-0608-сатрларида қайд қилинади.

Жорий календарь йилда ўтган календарь йилда экспорт қилинган товарлар учун келиб тушган тушум 3-илованинг 070 ва 080-сатрларида кўрсатилади.

Аввалги календарь йилда валюта тушуми тўлиқ келиб тушмаганлиги сабабли ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаси 3-илованинг 100-сатрига киритилганда, 110-сатрда ҳисобга қабул қилиниши лозим бўлган ҚҚС суммаси автоматик равишда аниқланади.

 

6. Қолдиқ товарлар реестрларини 6-иловаси тўлдириш тартиби.

ҚҚС ҳисоб-китобининг 6-иловаси “Солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда (солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинганда) ҳамда ўтган календарь йилда импорт қилинган товарларни олиб кириш чоғида тўлов кечиктирилганлиги сабабли тўланмаган сумманинг ҳисобот даврида божхона органига тўланган қисмини ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига киритиладиган тузатиш Реестри” (кейинги ўринларда “Қолдиқ товарлар реестри” деб юритилади) деб номланади.

Солиқ кодексининг 266-моддаси 5-қисмида солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда солиқ тўловчи махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйиш (озод қилишни бекор қилиш) санасида ўз балансида мавжуд бўлган товар-моддий захиралар қолдиқларининг ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, ўтган календарь йилда импорт қилинган товарларни олиб кириш чоғида тўлов кечиктирилганлиги сабабли тўланмаган сумманинг ҳисобот даврида божхона органига тўланган қисмини ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

6-илованинг 6-ва 7-устунларига сўнгги ўн икки ой ичида олинган, солиқ тўловчида уни рўйхатдан ўтказиш ҳисобига қўйиш (озод этишни бекор қилиш) санасида товар-моддий захиралар қолдиғига мавжуд бўлган товарлар (хизматларнинг) ҳисоб-варақ фактуралар бўйича тўлдирилади.

Шунингдек, 9-ва 10-устунларига Солиқ кодексининг 266-моддасидан келиб чиққан ҳолда тўлдирилади.

Мазкур қўлланманинг 6-бобига мувофиқ ҚҚС тўловчиси бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда рўйхатдан ўтказиш ҳисобига қўйилган санадан олдинги сўнгги ўн икки ой ичида олинган, солиқ тўловчида уни рўйхатдан ўтказиш ҳисобига қўйиш (озод этишни бекор қилиш) санасида мавжуд бўлган товар-моддий захиралар қолдиғига тўғри келадиган товарларнинг (хизматларнинг) ҳақиқий қиймати бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини 3-илованинг 0121-сатрида автоматик акс эттиради.

7. Ҳисоб-китобнинг 7-иловаси маълумотларининг шаклланиши.

ҚҚС ҳисоб-китобининг 7-иловаси маълумотлари солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҚҚС ҳисоботлари маълумотларидан келиб чиқиб, автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади (товарларни экспорт қилувчилардан ташқари).

ҚҚС ҳисоб-китоби 7-иловаси 01041 ва 01042-сатрларида фақатгина жорий календарь йилда экспортга реализация қилинган товарлар бўйича тушумлар кўрсатилади.

Агар товарларни экспортга жўнатиш ва жўнатилган товар учун валюта тушуми турли чет эл валютасида амалга оширилса, 01041 ва 01042-сатрлардаги барча чет эл валютаси юкни жўнатиш амалга оширилган санадаги Марказий банк белгилаган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисобланади. 



Основные показатели

Посмотреть все

Обращения в налоговые органы

Оценка полученных ответов на обращения, поступившие на единый номер в I квартале 2024 года
  • 1 оценка
  • 2 оценка
  • 3 оценка
  • 4 оценка
  • 5 оценка
Посмотреть все
Оставьте Ваше мнение
Powered by GSpeech

Хотите первым получать самые важные новости? Подпишитесь на уведомления!

Отправьте нам сообщение