Солиқ тўловчи ҚҚС салбий фарқ суммасини қайтариб олиш учун алоҳида ариза тақдим этмасдан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш жараёнида ушбу суммани кўрсатиб ўтиш орқали солиқ органларини хабардор қилиши мумкин.
Бунинг учун ҳисобот шаклининг “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида маълумот” бўлимида тегишли жадвал жойлаштирилган. Сариқ катакчаларда маълумотлар автоматик равишда тўлдирилади. Кўк катакларга қуйидагилар қўлда киритилиши лозим:
Солиқ органлари мурожаатларни маълумот олинган кундан бошлаб умумий тартибда 30 кун ичида, тезлаштирилган тартибда эса 7 кундан кечиктирмай кўриб чиқади ва салбий фарқ суммаси қайтарилиши (ёки қайтариш рад этилганлиги) ҳақида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига қарор нусхасини юборади.
Кимлар ҚҚСни тезлаштирилган тартибда қайтариб олишга ҳақли?
Шуниндек, барқарорлик рейтинг “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз автоматлаштирилган тартибда амалга оширилади.
9 ойда солиқ тўловчиларга 16,9 трлн сўмга яқин ҚҚС қайтарилган