Россия Федерациясидан келган бир гуруҳ экспертларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ташрифи бошланди.
Ташриф доирасида 2021-2022 йилларда солиқ маъмурчилигига рақамли технологияларни кенг жалб қилиш ва дастурий маҳсулотларнинг интеграциялашув жараёни батафсил муҳокама қилинади.
Россия Федерациясининг «Бош илмий-инновацион тадқиқот маркази» АЖ мутахассислари – халқаро лойиҳалар таҳлилчилари, дастурчи ва яратувчилар делегация таркибидан жой олган. Меҳмонлар билан долзарб масалалар муҳокамасида Давлат солиқ қўмитаси томонидан ДСҚ раиси маслаҳатчиси А.Элмурадов, департамент директорлари ва мутахассислари ахборот-коммуникация технологиялари, техник хизмат кўрсатиш, ахборот хавфсизлиги ва бошқа бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этмоқда.
Россия Федерациясидан келган ҳамкасблар ривожланиш ва ахборот технологиялари хизмати мутахассисларининг ўзаро фаол таъсири ва интеграциясига қаратилган дастурий таъминот методикаси бўйича бир қатор ахборот ва амалий тақдимотлар ўтказди.
Шунингдек, улар ДСҚнинг асосий дастурий таъминот маҳсулотлари жумладан «Таҳлика-таҳлил» ва унга боғлиқ бўлган тузилмалар – Солиқ назорати, ҚҚС маъмурчилиги, Сайёр солиқ текширувлари, «Янги технологиялар» ИАМ ДУК билан таништирилди.