Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойишига биноан Инагамов Аловитдин Хуснитдинович Давлат солиқ қўмитасининг Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Аловитдин Инагамов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
А.Инагамов 2019 йил март ойидан буён Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аловитдин Инагамов солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 2002 йилда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ДСИ Бухгалтерия ҳисоби ва таъминоти бўлими 1-даражали ҳисобчиси лавозимидан бошлаган.
У 2002-2019 йиллар давомида Тошкент шаҳрининг бир қатор туман ДСИларида ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида турли лавозимларда ишлаган.
Аловитдин Инагамов Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.
ДСҚ Матбуот хизмати