Жорий йилнинг
8-28 ноябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида “Бир макон – бир
йўл” иқтисодий ривожланиш стратегияси доирасида “Молия ва солиқ соҳаларида
ахборот технологияларини жорий этиш” мавзусида халқаро семинар ўтказилмоқда.
Унда 10 дан
ортиқ мамлакатларнинг молия ва солиқ органлари вакиллари қаторида Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари ҳам иштирок этмоқда.
Халқаро
семинарда ХХРнинг солиқ тизими афзалликлари, соҳада эришилган ютуқлар, мавжуд
муаммоларни ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида инновацион ечиш
усуллари ҳақида ўзаро тажриба алмашилмоқда.
Шу билан
бирга, ХХРнинг “Big data” индустриал парки, “Fuzhou” ва “Gulou” аҳолига хизмат
кўрсатиш марказларига бевосита ташрифлар амалга оширилади. Соҳа вакиллари билан
рақамли технологияларни қўллашнинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилиниб, амалий
кўникмалар мустаҳкамланади.
ДСҚ Матбуот хизмати