Марказий аппарат
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Таъкидлаш жоизки, Президентимиз томонидан “Ўзбекистон
Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармоннинг
имзоланиши (29.06.2018 й. ПФ-5468) мамлакатда солиқ ислоҳотларининг янги
босқичини бошлаб берди.
Солиқ қонунчилигидаги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад, солиқ юки даражасини камайтириш, солиқ қонунчилигини соддалаштириш ва соғлом рақобатни таъминлаш бўлди.
Мамлакатда бошланган солиқ ислоҳотлари жараёнлари
босқичма-босқич амалга ошириб бориляпти. Бунда жисмоний шахслардан олинадиган
солиқ ставкаларини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, ислоҳотлар доирасида 2019 йилдан юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 12 фоизга, мол-мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 2 фоизга, ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиздан 4 фоизга ва ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилди.
Шунингдек, жисмоний шахсларнинг иш ҳақидан олинадиган 8 фоизли суғурта бадали бекор қилинди ҳамда, ставкаси 22,5 фоизгача бўлган 4 поғонали даромад солиғи бир хил 12 фоиз этиб белгиланди.
Натижада ислоҳотларнинг дастлабки даврида жисмоний шахсларнинг ихтиёрида 4,2 трлн. сўм миқдордаги маблағлар қолдирилди.
ДСҚ Матбуот хизмати.
Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!