Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Солиқ қонунчилигига риоя этилишини таъминлашда жамоатчилик назоратининг аҳамияти

30/04/2021

Жорий йилнинг 29 апрель куни Давлат солиқ қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари учун «Солиқ қонунчилигига риоя этилишини таъминлашда жамоатчилик назоратининг аҳамияти» мавзусида пресс-тур ташкил этилди. 

«Солиқ-ҳамкор» тизими ва унинг имкониятлари

Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни кескин қисқартириш мақсадида «Солиқ-ҳамкор» тизими ишлаб чиқилди. Унда мурожаатларни қабул қилишнинг анъанавий шаклларидан ташқари Soliq hamkor” телеграм боти, Tekshiruv.soliq.uz сайти, “Soliq” мобил иловаси орқали хабар бериш имкони яратилди. 


Тизим доирасида ҳамкорлик қилиш ихтиёрий. Ҳамкор мазкур тизим орқали солиқ тўловчи, солиқ агенти ёки бошқа шахснинг Солиқ кодексида жавобгарлик белгиланган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан давлат солиқ хизмати органини хабардор этади. 

«Солиқ-ҳамкор» тизимида «Харид чеки бермаслик», «Банк пластик картаси орқали тўлов қабул қилишни рад этиш», «Пластик картада тўлов қилинганда маҳсулотни қимматроқ сотиш» ва «Ноқонуний фаолият юритиш» каби тўрт йўналишда мурожаат йўллаш мумкин. Бунда ҳар бир мурожаатчи ўз хабари ҳолатини реал вақт режимида кузатиб бориши мумкин. 

Тизимнинг яна бир афзаллиги шундаки, барча хабарлар Давлат солиқ қўмитаси томонидан алоҳида назоратга олинади. Юборилган маълумотлар қабул қилинганлиги, кўриб чиқиш жараёни ва якуний натижаси бўйича мурожаатчига SMS кўринишида ахборот тақдим этиб борилади.  

Таъкидлаш керакки, “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун асос бўлади.

Давлат солиқ хизмати органларига “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали келган мурожаатлар асосида жорий йил I чорагида 1 354 та солиқ текширувлари ўтказилди. Шундан 1 333 таси, яъни 98,5 фоизи харид чеки берилмаслиги юзасидан ўтказилган. Тўлов терминалидан фойдаланмаслик ҳолати бўйича 19 та, товар учун пластик карта орқали тўлов қилинганда нархнинг қимматлашиши ҳолати бўйича 2 та текширув ўтказилган. 

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, солиқ ҳуқуқбузарликларининг аксарияти харид чеки берилмаслик ҳолатлари билан боғлиқ. Давлат солиқ қўмитаси хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишда жамоатчилик назоратини таъминлаш, хусусан истеъмолчиларни харид чекини талаб қилишга ундовчи ютуқли чек ўйинларини ўтказиб келмоқда.

Ютуқли ўйин ва чекларни рўйхатдан ўтказиш

Аҳоли истеъмол маданиятини оширишда фаол жамоатчилик назорати ҳам муҳим албатта. Айни мақсадда Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2020 йил июль ойида яширин иқтисодиётни қисқартиришга ўз ҳиссасини қўшаётган ижтимоий фаол фуқароларни рағбатлантиришни назарда тутувчи QR кодли чеклар асосидаги ютуқли чек ўйинларига старт берилган эди. 


Натижада харид чеклари берилмаган жойларда харидорлар борган сари камайиб, чекларни талаб қиладиган ва қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган фуқаролар эса кўпайиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, истеъмолчиларнинг янги авлоди тарбияланмоқда ва улар қаторида бизнес ҳам ўсиб бормоқда. 

Ютуқли ўйинлар, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китобларни тартибга солиш, тушумни кирим қилмасликка одатланганларни ҳалол йўлга қайтариб, қонунларни ҳурмат қилувчи корхоналар билан тенг шароитларда рақобатлашишга бошламоқда. 


Ўйинда иштирок этиш учун онлайн-НКМ ва виртуал касса қурилмаларидан берилган чекларнинг QR-коди Soliq мобил иловаси орқали сканер қилиш ёки 12 сондан иборат фискал белгиси мавжуд чекни рўйхатдан ўтказиш талаб этилади холос. 

Ютуқли чек ўйинларининг дастлабки тўртта тиражи 2020 йил июль ойидан бошлаб фақат пойтахт истеъмолчилари ўртасида ўтказилди, аммо бешинчи ва олтинчи тиражларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аҳоли иштирок этди. 

Жорий йилнинг ўтган даврида яна учта тираж ўтказилди. Уларда совринлар сони 20 тадан 25 тага оширилди. Ҳар бир ўйинда 5 дона пул мукофоти, 3 дона телевизор, 3 дона кондиционер, 3 дона газ плитаси, 3 дона уяли алоқа телефони, «Хумсон» санаторийсига 3 дона йўлланма, 4 дона велосипед ва Супер ютуқ – Chevrolet Spark автомобили ўйналмоқда. 


Ютуқли ўйинлар ўтказилиш бошлангандан буён бугунги кунгача жами 9 та тираж ўтказилиб, уларда 200 га яқин омадли истеъмолчи қимматбаҳо совринлар, жумладан 6 та Nexia-3 ва 3 та Chevrolet Spark соҳиби бўлди. Шунингдек, умумий суммаси 331,1 млрд. сўм бўлган 880 795 та чек рўйхатдан ўтказилди. 


QR-кодли чеклар автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси, дорихона, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотадиган, шунингдек йиллик обороти 100 млн. сўм ва ундан юқори бўлган йирик савдо, хизмат кўрсатиш нуқталарида берилиши лозим. 

Журналистлар пресс-тур давомида давлат солиқ қўмитасининг замонавий рақамли технологиялар билан таъминланган Ахборот коммуникация-технологиялари департаменти билан танишди. 

Пресс-турнинг иккинчи қисмида ОАВ вакиллари «Ўзбекистон» телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилган ютуқли чек ўйинлари 4-тиражида иштирок этди.

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring