Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Солиқ тизими: жозибадор инвестиция муҳити, кенг ва тенг рақобат майдони кафолати

26/07/2021

Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва амалга татбиқ этилаётган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида солиқ ислоҳотларини амалиётга самарали жорий этиш, унинг маъмуриятчилигини шаффоф йўлга қўйиш, солиқ юкини камайтириш ва соддалаштиришга, шу асосда ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишни кенгайтиришга қаратилган қатор тадбирлар белгилаб берилган. Улар нафақат солиқ тушумларини оширишни, балки уни тўловчилар учун қатор енгиллик ва афзалликлар яратишни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВ билан суҳбатимизда асосий эътибор солиқ ислоҳотларининг амалий натижалари, яратилаётган енгиллик ва имтиёзларнинг аҳамиятли жиҳатларига қаратилди.

— Дунёнинг нуфузли оммавий ахборот воситалари ва иқтисодий экспертлари янги Солиқ кодексининг қабул қилинишини кейинги пайтда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсир қилган энг муҳим янгиликлардан бири сифатида эътироф этган эди. Бунда, айниқса, солиқ турларининг қисқартирилиши, мақбуллаштирилиши, ҳисоботлар камайтирилиб, соддалаштирилиши тарихий воқеликка айланди. Шундай экан, мазкур Солиқ кодекси ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши юртимизда жозибадор инвестиция муҳити ва тадбиркорлар учун кенг ва тенг рақобат майдонини яратишда қандай ўрин тутади?

— Президентимиз ташаббуси билан адолатли, шаффоф ва узоққа мўлжалланган тизимни яратишга қаратилган солиқ ислоҳотлари иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун қулай ва манфаатли эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Белгиланган тамойилларни жорий этиш учун янги солиқ концепцияси ва Солиқ кодекси қабул қилинди.

Охирги 4 йилга назар ташлайдиган бўлсак, тадбиркорлик субъектлари ва кенг жамоатчилик муҳокамаси билан солиқ тизимига бевосита ва билвосита тегишли бўлган жами 141 та қонун, фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу 2016 йилгача соҳада қабул қилинган ҳужжатларга нисбатан 2 баробар кўп демакдир. Уларнинг 70 фоизи айнан 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган даврига тўғри келади.

Ушбу меъёрлар замирида солиқ юкини пасайтириш ва солиқ тўловчиларга замонавий хизмат кўрсатиш ҳамда ҳалол-пок тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мезони назарда тутилган. Буни эришилаётган ютуқлар, қайд этилаётган рақамларда ҳам кўриш мумкин. 


Ислоҳотлар самараси туфайли, тадбиркорлик учун кенг ва тенг рақобат майдонида эркин фаолият юритиш имконияти вужудга келди. Хусусан, халқаро амалиётда қўлланилмайдиган ва корхоналар фойдасидан қатъи назар, товар айланмасидан 3,2 фоиз миқдорда олинадиган ажратмалардан воз кечилди, мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 2 фоизга пасайтирилди, қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга ва ягона ижтимоий тўлов ставкалари 25 фоиздан 12 фоизга туширилди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди ва иш ҳақига нисбатан солиқ юки қарийб икки баробар пасайди.

Солиштириш учун Европанинг ривожланган давлатларини олиб қарайдиган бўлсак, белгиланган солиқ ставкалари сезиларли даражада фарқ қилади.

Масалан, Швецияда даромад солиғи ставкаси 56,9, Данияда — 55,6, Испанияда — 45, Англияда — 20-45 фоизни ташкил этади. ҚҚС ставкаси эса Дания, Норвегия, Швецияда — 25, Финляндияда — 24, Венгрияда — 27, Россия Федерацияси, Беларусь ва Украинада — 20 фоизга тенг.

Шу билан бирга, бугунги ўтиш даврида тадбиркорларга кўплаб имтиёзлар ҳам тақдим этилмоқда. Натижада охирги 4 йилда тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида солиқ имтиёзлари ҳисобидан 119,5 триллион сўм (бугунги кунги курсда 11,3 миллиард доллар) маблағ қолди. Бу — республиканинг 2016 йилдаги солиқ тушумлари даромадидан 4 баробар кўп дегани.

— Ҳақиқатан, солиқ юкини пасайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида кўрилган чора-тадбирларнинг самараси жуда катта бўляпти. Шу ҳолатда натижалар солиқ тўловчиларнинг сони ва тушумларига қандай таъсир кўрсатяпти?

— Солиқ юкининг камайиши солиқ тўловчилар сони ва бюджетга солиқ тушумларининг ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Кейинги пайтда ҚҚС тўловчилари сони 17,3 баробар, фойда солиғи тўловчилари 15,2 баробар, сув солиғи тўловчилари 36,5 баробар ва ер солиғи тўловчилари 38 баробар кўпайгани бунинг тасдиғидир. 


Бу, ўз навбатида, солиқ тушумларининг ошишига олиб келди. Натижада 2020 йилда тушумлар 2016 йилга нисбатан 3,3 баробар ўсди.


Маълумот ўрнида яна шундай рақамларни келтириш мумкин бўлади. Солиқ тушумларининг эластиклик коэффициенти 2,02 бўлиб, унинг суръати ЯИМ ўсишига нисбатан ҳам номинал кўрсаткичда юқори бўлди. Жумладан, 2016-2020 йилда ЯИМ 2,4 баробар, яъни 255,4 триллион сўмдан 602,5 триллион сўмга ошган бўлса, солиқ тушумлари 31,4 триллион сўмдан 103,6 триллион сўмга кўтарилди ёки 3,3 баробар ошди. Аҳоли жон бошига ялпи даромад 2 баробар ошиб, 5,8 миллион сўмдан 11,7 миллион сўмга етди. 

Солиқ тушумларининг ўсиши 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳам давом этиб, пандемиядан олдинги 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар ўсди. 2016 йилда бир ойда битта солиқ органи ходими бюджетга ўртача 215,2 миллион сўм солиқ туширган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якуни билан 972,8 миллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар 4,5 баробар ўсганини англатади.

— Соҳага доир қарорлар, ҳисобот ва таҳлилларда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, деган ибора фаол қўлланиб келади. Бунда, энг аввало, тизимни жадал рақамлаштириш ва замонавий воситалар билан таъминлашга дахлдор жиҳатлар назарда тутилса керак...

— Электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат касса машиналари, товарларни маркировка қилиш тизими, маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги, электрон хизмат платформалари... Буларсиз бугунги солиқ маъмуриятчилигини ва умуман, бугунги тизим фаолиятини тасаввур этиб бўлмайди.

Бу борадаги ишлар Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва рақамли иқтисодиётни кенг жорий этишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш солиқ маъмуриятчилигининг энг муҳим йўналишларидан биридир. Хусусан, пандемиядан олдинги 2019 йилнинг 6 ойида 274,3 мингта 18,8 триллион сўмлик электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган бўлса, 2021 йилнинг мос даврида 16 977,1 мингта фактура орқали 407,5 триллион сўмлик (22 баробар кўп) товар айланмаси қамраб олинди.

Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришнинг муҳим жиҳатларидан яна бири — алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдонинг барча бўғинларида рақамли маркировкалашни жорий этиш ҳисобланади.

2021-2022 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланиб, бу жараённи кузатиб боришнинг миллий ахборот тизими йўлга қўйилди. 


Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрда “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Унга кўра, нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш графиги тасдиқланган. Бу тизимдан фойдаланаётган тадбиркорлик субъектларига енгиллик ва имтиёзлар ҳам қўллаб келинади. Натижада пандемиядан олдинги 2019 йилнинг 6 ойида НКМлар орқали 45,6 миллиард сўмлик 113,4 мингта чек урилган бўлса, 2021 йилнинг мос даврида 48 081,6 миллиард сўмлик 18 0925,4 мингта чек (1054 баробар кўп) урилиб, солиқ базаси кенгайтирилди. 

Соҳада тенг рақобат шароитини яратиш ва қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳуқуқларини кафолатлашни такомиллаштиришга ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бундан кўзланган мақсад турли режимлардаги солиқ тўловчилар учун мавжуд имкониятларни тенглаштириш ҳамда инсофли солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғи бўйича ортиқча тўловларни қайтариш жараёни учун талаб қилинадиган вақтни минималлаштиришдир.

Мазкур тадбирни амалга ошириш доирасида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги қарори билан Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланиб, ҚҚС суммасини тезлаштирилган тартибда фақат ишончли солиқ тўловчиларга қайтариш белгилаб қўйилди.

Давлат дастурида солиқ соҳасида белгиланган муҳим тадбирлардан яна бири, бу — солиқ хизматларини кўрсатишни янги босқичга чиқариш ва халқаро стандартларга мослаштириш, солиқ органларини “хизмат кўрсатувчи” юқори технологияли ташкилотга трансформация қилиш жараёнини давом эттиришдир.

Хусусан, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Улар фаолиятини автоматлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган ва жорий қилинган тизимлар солиқ мажбуриятларининг бажарилиши устидан вертикал назоратни самарали амалга оширишга имкон бермоқда. Ҳозирда солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича 45 та интерактив хизмат жорий этилган. 


Пировардида олдимизга қўйилган энг муҳим вазифага, яъни фуқароларимизнинг солиқдан қочишига эмас, уни ихтиёрий тўлашга ўтишига, тушумларнинг камайишига эмас, аксинча, ўсишига эришилди. Бугунги кунда аксарият тадбиркорлар солиқларни ихтиёрий равишда тўлаб келмоқда.

— Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва солиқ мажбуриятларини бажариш борасида яратилаётган шароитларга нисбатан халқаро эътироф ҳақида нималарни айта оласиз?

— Солиқ ислоҳотларининг ижобий натижалари ва тадбиркорларга яратилган қулайликлар инвестиция жозибадорлигини ошириб, хорижий сармоядорлар улушида ташкил этилган корхоналар сони тобора ортиб боряпти. Кейинги 4 йилда улар сони 2,6 баробар кўпайди ва 13,2 мингтага етди. Жумладан, трансхалқаро компаниялардан Google, Apple, Samsung, Huawei, Facebook, Яндекс каби 30 га яқин интернет-компаниялар Ўзбекистондаги фаолияти бўйича солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди.

2016-2020 йилда тўғридан-тўғри инвестициялар миқдори 5,6 баробар ошиб, 20,1 миллиард долларни ташкил этган. Шунингдек, ҳозиргача иккиёқлама солиққа тортмаслик бўйича 53 та давлат билан шартномалар имзолангани ҳам унинг географияси кенгайиб бораётганини кўрсатади.

Солиқ ислоҳотларининг ижобий кўрсаткичлари нуфузли халқаро институтлар томонидан ҳам қайд этилиб, “Doing Business” — “Солиққа тортиш” рейтингида 2016 йилга (154-ўрин) нисбатан 24,6 пунктга кўтарилиб, 69-ўринга чиқилди. 


— Тизим фаолиятини “Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида трансформация қилиш ислоҳотларнинг навбатдаги туб бурилиши сифатида қараляпти. Бу борадаги ишлар пировард натижада қандай мақсадларни назарда тутади?

— “Солиқчи — кўмакчи” тамойили доирасида амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини таъминлаш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаш, уларнинг ҳисобини юритиш, натижадорлигини баҳолаш, ҳисобот тизимини яратиш мақсадида 4 та босқич ва 9 та йўналишда “Ҳаракатлар режаси” тасдиқланган. Бунда, фаолият кўрсатаётган ва кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари солиқ органларида мавжуд маълумотларга биноан турли мезонлар асосида сегментлаш орқали кўмаклашиш зарур бўлган тадбиркорларга ажратилади. Фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар аниқланади ва бартараф этиш чоралари кўрилади. Айтиш жоиз, ҳозирги кунда “Солиқчи — кўмакчи” платформасида тадбиркорларга кўмаклашувчи 14 та интерфаол хизмат жойлаштирилган.

Табиийки, бундай кенг кўламли ишлар малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни оширади. Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида ташкил этилган Фискал институтда ана шундай замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрлар тайёрланади.

Институт солиқлар ва солиққа тортиш соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси бўлади. Институтда нафақат молия ва солиқ соҳасида, балки тижорат ҳуқуқи, иқтисодиётда ахборот технологиялари йўналишларида ҳам кадрлар тайёрланади. Юқори даражада фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилади.

Умуман олганда, давлат солиқ хизмати органларида эркин бизнес юритишнинг нуфузини ошириш ҳисобига тенг рақобат шароитини яратиш, солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш ва солиқ мажбуриятини бажаришни янада соддалаштириш каби устувор йўналишларда ишлар давом эттирилмоқда.

 

“Янги Ўзбекистон” мухбири

Абдурауф ҚОРЖОВОВ суҳбатлашди.

 

“Янги Ўзбекистон” газетаси № 149 (405), 2021 йил 25 июль, якшанба

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring