Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган “Солиқ тўловчилар билан самарали мулоқот” ўқув-семинарлари ёш ходимларнинг касбий мослашувини тезлаштириш, солиқ хизматининг мижозларга йўналтирилган сиёсати даражасини ошириш ва солиқ маъмуриятчилигини стратегик такомиллаштиришни таъминлашга қаратилган.
Мазкур мавзудаги биринчи ўқув-семинари пойтахт ва Тошкент вилояти солиқ инспекцияларининг 24 нафар ёш ва истиқболли ходимлари учун Ўзбекистон Бош прокуратураси академиясида интерфаол шаклда ва тажрибали психологлар назорати остида ташкил этилди.
Унда фаол ижтимоий таълимнинг замонавий технологияларидан фойдаланилди – мунозаралар, тажриба алмашиш, тренинглар, турли ўйинлар, вазиятни лойиҳалаш ва бошқалар.
Тингловчилар стрессга чидамлилик, инновацион фикрлаш, ижодий ёндашув, етакчилик фазилатлари каби синовлардан ўтди.
– Солиқ тўловчилар билан ўзаро муносабатларда муаммонинг стратегик ечимига бўлган муносабат, узоқ муддатли усуллардан фойдаланиш муҳимдир, – дейди психология фанлари номзоди Наргис Бобожонова. – Бизнинг тингловчиларимиз кундалик иш жараёнида мулоқот воситаларини синаб кўриш билан бир қаторда, вазиятни “юқоридан”, яъни келажак учун кўриб чиқишни ўрганишди.
“Мияни қайта тиклаш” – иштирокчилар семинарни шундай тасвирлади. Улар мижозлар билан ижтимоий-психологик ўзаро муносабатлар тўғрисида асосий билимларга эга бўлди, эътирозлар, даъволар ва танқидларга тўғри муносабатда бўлишни, расмий хулқ-атвор, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишни ўрганди.
Тренинглар якунида тест режимида ишга туширилган янги ўқув дастурининг амалий ва услубий қисмини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар умумлаштирилди.
Режаларга кўра, йил давомида давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг 2000 нафарга яқини ўқитилади.
ДСҚ Матбуот хизмати.
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!