Солиқ тўловчилар томонидан фойдаланилаётган солиқ хизматлари сифатини ошириш ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг II чорагида ҳам Солиқ қўмитасининг бир қатор тизимларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди. Бунинг натижасида хизматлардан фойдаланишдаги вақт сарфи ҳамда бажариладиган амаллар сони сезиларли даражада камайди. Қуйида ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилган ахборот тизимлари ҳамда солиқ хизматларига батафсил тўхталиб ўтамиз.
1. Шахсий кабинет орқали «Онлайн-НКТ маълумотлари» интерактив хизмати Имтиёзлар бўлимида Имтиёз қўшиш ойнасида Онлайн НКМни танлаш функциясини қўшиш орқали белгилан ҳудудларда рўйхатдан ўтказилган онлайн НКМларни имтиёздан фойдаланиш бўйича аввалги имтиёзли даврлар учун имтиёз олиш имконияти яратилди.
2.Шахсий кабинетда «Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тўғрисида мурожаат» интерактив хизмати орқали қабул қилинган мурожаатларни иҳтиёрий бекор қилиш имконияти яратилди.
3.Солиқ тўловчилар Солиқ кодексининг 393-моддасида кўрсатилган даромадлари тўғрисидаги жами йиллик декларацияни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши ва ҳисобланган солиқ суммасини 1 июнидан кечиктирмай тўлаши белгиланган. Бугунги кунда солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, уларнинг уяли телефонларига декларация асосида (мол-мулкини ижарага беришдан, нотурар объектлари ва 36 календарь ойдан кам муддатда мулкида бўлган турар жойларни сотишдан ҳамда яқин қариндоши бўлмаган шахслардан ҳадя тартибида олган даромадлари) ҳисобланган даромад солиғи тўғрисидаги маълумотлар СМС кўринишида юборилмоқда. СМС остида “Батафсил” ҳамда “Тўлаш” ёзуви бор. “Батафсил” ёзуви орқали тўлов хабарномаси юклаб олинади. Тўлов хабарномасида фуқаронинг олган даромади, даромад солиғи қандай ҳисобланганлиги, солиқ ставкаси, ҳисобланган солиқ суммаси, солиқ органи масъул ходими алоқа рақами ва бошқа маълумотлар ўрин олган. «Тўлаш» ёзуви босилганда эса “Солиқ” мобил иловаси жойлашган платформа очилади. Агар илова фойдаланувчи қурилмасига ўрнатилган бўлса, илованинг “Солиқларни тўлаш” ойнасидан тўловни тез ва осон амалга ошириш мумкин. Ўрнатилмаган бўлса, платформа орқали юклаб олинади. Агар солиқ тўловчининг даромад солиғидан имтиёзи бўлса, “my3.soliq.uz” сайти орқали имтиёзини кўрсатган ҳолда жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни қайта ҳисобот шаклида тақдим этиши мумкин.
Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси