Қарор билан қуйидагилар бекор қилинди:
- турар жойларни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрини юритиш ва уларни сертификатлаштириш тартиби;
- туристик хизматларни сертификатлаштиришда жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларини сертификатлаштириш учун аризага кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатларни, шу жумладан ижара шартномасини илова қилиш талаби;
- хостел бўйича меҳмонхона ва вақтинча турар жой хизмати кўрсатилишини ташкил қилиш ҳамда уни Реестрга киритиш бўйича сўровномага кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатларни, шу жумладан ижара шартномасини илова қилиш талаби.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва 2-иловасининг қатор бандлари чиқариб ташланди, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Солиқ солиш методологияси департаменти