Бугун нафақат давлат ташкилотлари ва корхоналар фаолиятини, балки оддий инсонлар ҳаётини ҳам замонавий рақамли технологияларсиз тасаввур қилиш мушкул.
Рақамли технологиялар маҳсулот ва хизматлар сифатини оширибгина қолмай, ортиқча харажатларни ҳам камайтиради. Шу билан бирга, ўзаро муносабатларда инсон аралашувини чеклаб, коррупцияни йўқотишда самарали восита бўлиб хизмат қилади.
Давлат
солиқ қўмитасида айни мақсадлардан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларни
солиққа тортиш ва солиқ ҳисоботларини текширишда тўлиқ автоматлаштирилган тизим
йўлга қўйилмоқда.
Хавфни таҳлил қилишнинг янгича тизими
Таъкидлаш жоизки, соҳага рақамли технологиялар татбиқ этилиши натижасида коррупцияни бартараф этувчи, халқаро тажрибада синовдан ўтган тизимларни жорий этиш имкониятлари ортмоқда.
Жорий йилдан мамлакатимизда шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида хавфни таҳлил қилишнинг янгича – “Таҳлика-таҳлил” тизими жорий этиляпти.
Янги тизим мустақил равишда ташқи аралашувларсиз, тадбиркорлар фаолиятини таҳлил қилиш ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини баҳолаш имконини беради.
Ҳалол фаолият юритаётган тадбиркорларнинг том маънодаги ҳимоячиси
бўлади. Солиқ мажбуриятларини ўз ватида бажариб, ҳисоботларни тўғри юритиб борган
тадбиркорлик субъектларида солиқ текшируви ўтказилишини буткул чеклайди.
Аксинча ҳолатларда тадбиркорлик субъектларига жазо муқаррар.
Яшил, сариқ ва қизил – бу светофор эмас
Хозирда солиқ хавфини аниқлаш ва солиқ тўловчиларни сегментлашнинг автоматлаштирилган тизими тест режимида ишга туширилган.
Хавфни таҳлил қилиш дастурига мувофиқ, амалдаги барча хўжалик юритувчи субъектлар маълум мезонлар асосида автоматик равишда хавф даражасига кўра, яшил, сариқ ва қизил йўлакчага бўлинади. Яъни тадбиркорлик субъектлари белгиланган солиқ қонунчилиги бузилиши хавфи мезонлари ва уларга нисбатан ўрнатилган баллар асосида баҳоланади.
Жамланган умумий кўрсаткич буйича энг юқори баллга эга солиқ тўловчилари сараланади.
Тадбиркорлик субъектининг солиқ ҳисоботлари ташқи манбалар маълумотларига мос келса, унинг фаолиятига солиқ органилари мутлақо аралашмайди. Бундай ҳалол солиқ тўловчилар дастур томонидан яшил йўлакчага мансуб деб топилади.
Хавфлилик даражаси
паст бўлган яшил йўлакча
корхоналарига нисбатан ҳеч қачон солиқ текширувлари амалга оширилмайди. Ушбу
корхоналарга юқори даражадаги солиқ хизматлари кўрсатилади.
Хавф даражаси ўртача бўлган сариқ йўлакчага киритилган корхоналарга нисбатан фақат камерал солиқ текшируви амалга оширилади. Ушбу корхоналарга аниқланган хато-камчиликларини бартараф этиш бўйича ҳисоботини тузатиш имкони берилади.
Фаолиятида солиқдан бўйин товлаш, ҳисобварақ-фактураларни қалбакилаштириш, солиқ ва молиявий ҳисоботлардаги кўрсаткичларни қасддан бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектларига нисбатан, сайёр текширув ёки солиқ аудити тайинланади.
Хавфлилик
даражаси ўта юқори бўлган бундай корхоналар қизил йўлакчага ажратилади. Улар фаолиятини тўғри йўлга қўйгунга
қадар доимий назоратда бўлади.
Солиқ хавфи мезонлари нима?
Солиқ хавфи мезонлари бир неча йўналишларни
қамраб олади. Жумладан:
– солиқ
ҳисоботларини тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилиши;
– солиқ карздорлиги
мавжудлиги ва унинг ўсиб бориши;
– товар айланмасини
тўлиқ кўрсатилиши;
– ташқи манбадан
олинган маълумотлар билан ҳисоботда кўрсатилган маълумотларнинг мос келиши,
– жиноят иши очилган
субъектларлар билан фаолият юритилиши кабилар солиқ хавфи мезонлари
ҳисобланади.
“Таҳлика-таҳлил” – адолат мезонига ҳамоҳанг тизим
Мазкур “Таҳлика-таҳлил” тизимининг жорий этилиши ҳалол тадбиркорлар фаолиятига ортиқча аралушувларни бартараф этиб, асосий ресурсларни хафв даражаси юқори бўлган корхоналарни соғломлаштиришга йўналтиради.
Зеро,
коррупцияга қарши курашишда инсон аралашувини қисман ёки бутунлай чеклайдиган
автоматлаштирилган махсус дастурий маҳсулот яратиш – Давлат солиқ
қўмитасининг асосий мақсадларидан биридир.
ДСҚ Матбуот хизмати.