Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (TICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ҳамда ДСҚ раиси ўртасидаги учрашувда ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишилди.
Учрашув жорий йилнинг 4 февраль куни Давлат солиқ қўмитасида ТICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Ихсан Чагларнинг миссияси якунлаши муносабати билан ташкил этилди.
ДСҚ
раиси Б.Мусаев учрашув аввалида Али Ихсан Чагларнинг Ўзбекистондаги шарафли
миссияси давомида самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик изҳор қилди. Дўстона
ҳамда икки томонлама манфаатли муносабатлар келгусида ҳам давом этишига ишонч
билдирди.
Али Чаглар миссиясини якунлаши муносабати билан ўтган давр мобайнида олиб борилган самарали ҳамкорликдан мамнун бўлганини билдирди.
Учрашувда Туркиянинг ҳар бир соҳадаги, жумладан солиқ маъмурчилигидаги илғор тажрибасини ўрганиш Ўзбекистонда олиб борилаётган солиқ ислоҳотлари доирасида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Шунингдек, электрон тижоратни солиққа тортиш («Google Tax»), инвестицион салоҳиятни ошириш, солиқ қонунчилиги базасини замонавий талабларга мос равишда янгилаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Али
Чаглар Туркия солиқ хизмати билан ҳамкорликда «Кадрлар алмашиш» (Exchange program)
лойиҳаси доирасида 6 ойдан 1 йилгача бўлган муддатда солиқ хизмати органлари
ходимларининг тажриба алмашиши кўзда тутилаётганлигини билдирди.
У Ўзбекистонда олиб борилаётган солиқ ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни давом эттириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилишини ҳам маълум қилди.
Учрашув
якунига кўра, томонлар эришилган ютуқлар билан чекланиб қолмасдан, келгусида ҳам
самарали ҳамкорликни давом эттиришга келишишди.
ДСҚ Матбуот хизмати.