Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Тўлов интизомини тартибга солишга хизмат қилади

09/11/2019

2019 йилнинг 5 ноябрь куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Президентимизнинг Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги фармони лойиҳаси эълон қилинди. (https://regulation.gov.uz/ru/document/9822)

Сўнгги кунларда ушбу ҳужжат ижтимоий тармоқлар ва электрон ОАВларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган қарздорлик учун 10 фоиз ва 20 фоиз миқдоридаги жарималарни 40 фоиз ва 60 фоизгача ошириш режалаштирилгани ҳақида маълумот тарқалди.

 

Жарималар эмас, муддатлар ўзгартирилмоқда

Шу ўринда эътибор қаратиш жоизки, ҳужжат лойиҳасида жарималарни эмас, балки муддатларни ўзгартириш кўзда тутилган. Эски тартибда дастлабки 180 кун – бу жарима солинмайдиган муддат. Яъни агар тадбиркор ўз товарларини чет элга юборса ва жўнатилганидан кейин 180 кун ичида унинг учун пул оладиган бўлса, жаримага тортилмайди. Агар кейинги 180 кун ичида ҳам пул олинмаса, жарима дебиторлик қарзининг 10 фоизини ташкил қилади, кейинги 180 кун учун – 20 фоиз жарима ва охирги 180 кун учун – 70 фоиз жарима қўлланилади. Умуман ташқи савдо операциясини амалга ошириш муддати – 2 йилни ташкил этади.

Янги Фармон лойиҳасида бу муддатни фақат ярим йилга қисқартириш ва жарималар бўйича фоизни қайта тақсимлаш кўзда тутилган. Дастлабки 180 кунни жарима олинмайдиган муддат сифатида қолдириш мўлжалланмоқда. Иккинчи ярим йиллик учун 40 фоизли жарима, кейинги ярим йил учун эса умумий қарзнинг 60 фоизи миқдорида жарима киритиш режалаштирилган. Яъни биринчи ва иккинчи ҳолатда жарималар бўйича умумий бир хил фоиз олинади.

Бундан ташқари, хорижий давлатлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда жарима қўлланилганидан кейин 90 кун ичида республикага чет эл валютаси келиб тушса ёки олиб кирилса ҳамда товарлар расмийлаштирилса, жаримани давлат бюджетидан қайтариш амалиёти мавжуд. Бу Президентмизнинг 2019 йил 24 октябрдаги Фармонида назарда тутилган.

 

Пулни олиб чиқиш қонунийми?

Мамлакатдан пул олиб чиқишни аниқ мисолларда кўриб чиқамиз. “Universal Invest Service” корхонаси (солиқ сирини сақлаш мақсадида номи ўзгартирилган) чет элдан товарларни етказиб бериш бўйича импорт шартномаси тузган. 2019 йил 1 январда ушбу операция бўйича дебиторлик қарзи 450 минг долларни ташкил этган. Шунга қарамай, 2019 йилда фирма яна 120 минг долларлик 18 та шартнома имзолаб, чет элга маблағ юборди. Натижада жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, дебиторлик қарздорлиги 570 минг долларни ташкил этди.

Чет эл валютасининг мамлакатдан чиқиб кетиши ва муддати ўтган дебиторлик қарзининг ўсиши кўпинча шубҳали оффшор ҳудудларга маблағларни ўтказиш билан боғлиқ бўлади. Агар 2018 йилда 1300 дан ортиқ бундай ўтказмалар амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг январь-август ойларида уларнинг сони 1445 тагача кўпайди.

 

Имтиёзлар ва жаҳон тажрибаси

Муҳокама қилинаётган Фармон лойиҳаси ускуналарни сотиб олиш ёки сотиш билан боғлиқ битимларни ўз ичига олмайди. Барча импортнинг 45 фоиздан кўпроғи асбоб-ускуналарга тўғри келиши ҳисобга олинса, ташқи савдо операциялари бўйича ускуналарни сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ қатъий муддатлар ҳамда санкциялар ўрнатилмаганини тадбиркорлар билиши муҳимдир. Бу алоҳида ташқи савдо операциясининг иштирокчилари сифатида тўғридан-тўғри сотувчи ва харидор томонидан ускуналарни ишлаб чиқариш муддатларига кўра тартибга солинади.

Бутун дунёда валюта маблағларининг келиб тушмаслигига қарши курашиш амалиёти Ўзбекистонга қараганда анча қатъийдир. Бунга мисол тариқасида МДҲ давлатлари – Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистонни ҳам келтириш мумкин. Хусусан, Россия ва Қозоғистонда муддати ўтган дебиторлик қарздорлик учун ҳатто жиноий жавобгарлик кўзда тутилган. Шу билан бирга, ярим йил ўтгач солиқ органлари контрагентдан қарз суммасининг 75 фоизидан 100 фоизигача жарима ундиради.

Умуман олганда, статистик маълумотларга асосан бундай жавобгарлик чораси фақат ташқи савдо операцияларидаги иштирокчилар умумий миқдори (17,5 минг)дан 8 фоизига нисбатан қўлланилади. Агар у жорий этилса, бу уларнинг тўлов интизомини тартибга солишга хизмат қилади.


ДСҚ Матбуот хизмати

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring