«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга
қандай ўзгартишлар киритилди?
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Асосий ўзгартиришлар нималардан иборат?
Биринчидан, резидентлар ҳисобланадиган шахслар рўйхати кенгайтирилди. Уларга,
Иккинчидан, мамлакат ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши тақиқланади.
Резидентлар ўртасида амалга оширилиши рухсат этилган валюта операциялари рўйхатига ҳам айрим ўзгартиришлар киритилди. Уларнинг рўйхати энди тўлиқ бўлади (илгари «қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда» жумласи мавжудлиги туфайли очиқ бўлган, таҳр. изоҳи). Бундан ташқари, энди қонунда резидентлар ўртасидаги қуйидаги кўринишдаги валюта операциялари қайд этилган:
Эслатиб ўтамиз, умумий қоидага кўра – Ўзбекистонда барча тўловлар ва ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилади.
Учинчидан, резидентларга чет эл валютасида ҳисобварақлар очиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Жисмоний шахсларга осонроқ бўлади, чекловлар олиб ташланди (илгари фақат хорижда бўлиш даври учун ҳисобварақлар очиларди). Юридик шахслар учун эса, аксинча, энди фақат Президент ёки Ҳукуматнинг бундай ҳисобварақлар очиш ва улардан фойдаланиш мақсадлари назарда тутилган қарорлари ёҳуд халқаро шартномалар мавжуд бўлса, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ҳамда улардан фойдаланишга йўл қўйилади. Бундан ташқари, ташкилотлар рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органларини ҳамда МБни ҳисобварақлар очилганлиги (ёпилганлиги) тўғрисида ва ҳисобварақларнинг реквизитлари ўзгарганлиги ҳақида, ушбу ҳисобварақлардаги қолдиқлар ва айланмалар тўғрисида хабардор қилиши керак. Буни ҳар чоракда, ҳисобот чораги тугаганидан кейин бир ойдан кечиктирмасдан амалга ошириши лозим.
Тўртинчидан, ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилиш белгиланди. Бу норезидент мажбуриятларининг қуйидагилар орқали тўлиқ ёки қисман бажарилишидир:
Агар резидент норезидентга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа резидент фойдасига воз кечса, репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлашга доир тегишли мажбурият талаб этиш ҳуқуқини қабул қилган резидентга ўтади. Резидент (норезидент) ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминлаши шарт, бироқ репатриация қилиш муддати норезидентнинг мажбуриятлари юзага келган санадан эътиборан 180 кундан ошиб кетса, мазкур операция капитал ҳаракатининг операцияси сифатида баҳоланади.
Бешинчидан, валюта операцияларининг янги турлари киритилди ва уларнинг рўйхати кенгайтирилди. Валюта операциялари ички (мамлакат ҳудудида ўтказиладиган) ва халқаро (трансчегаравий) операцияларга бўлинади, улар ўз навбатида, жорий халқаро операцияларга ва капитал ҳаракати операцияларига бўлинади.
Жорий халқаро операциялар деб эътироф этиладиган кредитни (қарзни) сўндириш ҳисобига тўланадиган сумма тўлаш даврида қарзнинг олинган, шартномада кўрсатилган тўлаш даврлари сонига нисбати сифатида ҳисоб-китоб қилинган қисмининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланган ҳолда аниқлаштириб олинди.
Носавдо тусидаги пул ўтказмалари (булар ҳамжорий халқаро операцияларнинг бир тури) рўйхати энди тўлиқ бўлди (илгари МБ қандайдир операцияларни ҳам улар жумласига киритиши мумкин эди). Унга қўшимча равишда қуйидагилар киритилди:
Резидентлар томонидан Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашган ўз филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш, интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқни тўлиқ олиш ёки сотиш ҳам капитал ҳаракати операциялари жумласига киритилди.
Олтинчидан, миллий ва хорижий валютани чегарадан олиб ўтиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.
Валюта |
Аввалги тартиб |
Янги тартиб |
||
олиб кириш |
олиб чиқиш |
олиб кириш |
олиб чиқиш |
|
Миллий (сўм) |
Декларациялаш ва рухсат олиш: · 50 ЭКИҲ/БҲМ (11 150 000 сўм) доирасида – декларацияланмайди ва МБ рухсати олинмайди; · кўрсатилган суммадан юқори бўлганда – жами сумма декларацияланади ва МБ рухсати асосида. |
Олиб кириш суммаси чекланмайди. |
100 млн сўм эквивалентдан ортиқ бўлмаган суммада амалга оширилади, белгиланган эквивалентдан ортиқ суммада олиб чиқиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади. Қонуности ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилганидан кейин батафсил (декларациялаш, рухсатнома олиш зарурати ва уни олиш тартиби) аниқлаштирилади (бу ерда, бу ерда ва бу ерда қаранг). |
|
Хорижий |
Декларацияланади: · $2 000 эквивалентидаги миқдорда, ушбу сумма ҳам ҳисобга киради – декларацияланмайди; · ундан ортиқ бўлса – жами сумма декларацияланади. Олиб кириш суммаси чекланмайди. |
Декларацияланади: · $2 000 эквивалентидаги миқдорда, ушбу сумма ҳам ҳисобга киради – декларацияланмайди; · ундан ортиқ бўлса – жами сумма декларацияланади. Рухсат этилган: · $5 000 эквивалентидаги сумма, ушбу сумма ҳам ҳисобга олинади – рухсатномасиз; · ундан ортиқ сумма – МБ рухсатига (резидентлар) ёки олиб киришда тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси (норезидентлар) асосида. |