Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида ойна маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириб, янги ишлаб чиқаришни бошлаш арафасида турганимизда коронавирус пандемияси муносабати билан карантин бошланиб, янги ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш муддати кечикадиган бўлиб қолди.
Бу эса, корхона эгалигидаги ер майдони учун ҳар ойда ер солиғидан 20,2 млн. сўм маблағни бюджетга тўлашда муаммони келтириб чиқарди.
soliq.uz сайтига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармони га асосан тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва енгилликлар билан танишиб чиқдим.
Фармонда, хабардор қилиш орқали инқироз туфайли фаолиятини тўхтатган ёки ойлик тушуми 2020 йилнинг I чорагининг ўртача ойлик тушумига нисбатан 50 фоиздан ортиқ камайиб кетган тадбиркорлик субъектлари ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ижтимоий солиқларини тўлаш муддатлари кечиктириши мумкинлиги белгиланган экан.
Ўша заҳотиёқ, интернет орқали “шахсий кабинет”га кириб, уйдан чиқмаган ҳолда Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекциясига электрон тарзда хабарнома юбордик.
Хабарнома юборгандан сўнг орадан 1 кун ўтиб солиқ органидан “шахсий кабинет”га жами 121,7 млн. сўм солиқни тўлаш муддати кечиктирилганлиги тўғрисида хабарнома келди.
Тадбиркорларга мурожаат қилмоқчиман, Сиз ҳам инсофли солиқ тўловчига айланинг ва давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан фойдаланинг.
Карантин пайтида уйдан чиқмаган ҳолда солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириб тўлашга эришдим.
В.Лян “Зарафшон ойна” МЧЖ ҳуқуқшуноси.