Центральный аппарат
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Т/р | Тадбиркорлик субъектлари тоифаси | Муддати |
1. | Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари | 2020 йил 1 январь |
2. | Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари | 2020 йил 1 август |
3. | Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари | 2021 йил 1 январь |
4. | Барча тадбиркорлик субъектлари | 2022 йил 1 январь |
Тартиб ўрнатиш тадбирлари
Бу борада Давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ўртасида онлайн-НКМ ёки виртуал кассаларни қўллаш тартибига риоя этиш бўйича профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Давлат солиқ хизмати органларига ёрдам кўрсатишни истаган ижтимоий фаол фуқаролар учун “Soliq hamkor” ахборот тизими мавжуд. Бу мутлақо ихтиёрий бўлиб, тизим орқали барча фуқаролар масофавий ҳамкорлик қилиши мумкин.
“Soliq hamkor” тизими орқали ҳамкор солиқ тўловчи, солиқ агенти ёки бошқа шахснинг Солиқ кодексида жавобгарлик белгиланган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан Давлат солиқ хизмати органини хабардор этади. Асосий талаб: ҳамкор тақдим этган маълумот аниқ, тўлиқ ва ишончли бўлиши керак.
“Soliq hamkor” бир неча йўналишда масофавий ҳамкорликни таклиф этади:
– “Soliq hamkori” – SOLIQ мобил иловаси бўлими.
– @soliq_hamkor_bot – телеграм-боти;
– my.soliq.uz – электрон солиқ хизматлари портали.
“Soliq hamkor” – самарадор тизим
Ушбу тизим орқали солиқ органлари билан ҳамкорлик қилишда Тошкент шаҳри (866), Қашқадарё вилояти (315), Самарқанд вилояти (269), Тошкент вилояти (253) ва Андижон вилояти (252) истеъмолчилари фаоллик кўрсатмоқда.
Бунда айрим хабарлар манзиллари аниқ эмаслиги, солиқ ҳуқуқбузарликлари фактлари тасдиқланмаганлиги, кўплаб мурожаатчилар билан қайта алоқа учун боғланиш имкониялари бўлмаётганлиги сабабли рад этилмоқда.
Бироқ, ушбу чора-тадбирларга қарамасдан ҳақиқий тушумни яшириш мақсадида онлайн-НКМ ёки виртуал кассаларни қўллаш тартибини бузиб келаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувлари ташкил этилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлардан солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги хабарларни юборишда эътиборли бўлишларини сўрайди! Ҳар бир хабар синчковлик билан ўрганилиб, кейинги ижро жараёнларига йўналтирилади.
“Soliq hamkor” тизими орқали келиб тушган мурожаатлар орасида онлайн-НКМ ёки виртуал кассалардан фойдаланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар, яъни истеъмолчига чек бермаслик ҳолатлари ҳам мавжуд. Хусусан, 2020 йил 30 октябрь ҳолатига “Soliq hamkor” тизими орқали жамият ривожига дахлдорлик ҳисси юқори бўлган фуқаролардан тушган мурожаатлар асосида жами 1 300 дан зиёд тадбиркорлик субъектларида сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тасдиқланган ҳолатларда қонунчиликка риоя қилмаган тадбиркорлик субъектлари билан профилактик ишлар олиб борилиб, қонунчиликка мувофиқ маъмурий чоралар кўрилмоқда.
Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида жами 4,5 млрд.сўмдан ортиқ миқдорида молиявий санкция қўлланилди. Молиявий санкциялар – солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик чорасидир.(Солиқ кодекси, 218-моддаси)
ДСҚ Матбуот хизмати
Хотите первым получать самые важные новости? Подпишитесь на уведомления!