Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

«Яширин иқтисодиёт»га барҳам бериш учун

08/04/2020


 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди ва кенг жамоатчилик эътиборини тортди.


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу масала юзасидан ўз муносабатини билдиради.


Aксарият хорижий мамлакатлар тижорат банкларида AML («Anti-Money Laundering» – «Пул ювишга қарши кураш) ва KYC («Know Your Customer» – «Ўз мижозингизни билинг») тизимлари ишлайди. Тижорат банклари улардан фойдаланиш жараёнида шубҳали операцияларни таҳлил қилади ва ноқонуний пул оқимлари белгилари аниқланса, бу ҳақда солиқ идораларига ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш органларига хабар беради.


Ўзбекистонда солиқ органлари тижорат банкларидан бундай маълумотларни олмайди. Бу борада назорат йўқлиги «яширин иқтисодиёт»нинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг асосий омилларидан биридир.


Фақатгина 2020 йил январь ойининг ўзида сотувдан тушган даромадлари камайган 185 та корхона таҳлил қилинганда, жисмоний шахсларнинг тўлов карталари орқали 6,3 млрд. сўм миқдорида товар айланмаси аниқланди. Шунча вақт давомида улар 27 519 та транзакцияни амалга оширган. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш фактлари мавжуд бўлиб, ушбу сумма ҳеч қандай расмий ҳужжатларда акс эттирилмаган.


Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январда Парламентга мурожаатида «Ислоҳотларимизга жиддий тўсқинлик қилаётган «яширин иқтисодиёт»га барҳам берилмас экан, соғлом рақобат ҳам, қулай инвестиция муҳити ҳам шаклланмайди» дея таъкидлаган эди.


Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ДСҚ ва МБнинг қўшма қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Ушбу ҳужжат нима учун ишлаб чиқилди?


Aсосий мақсад тадбиркорлар солиқларни тўлашдан бош тортмасдан қонуний фаолият олиб боришини таъминлашдир. 

 

Р2Р ( жисмоний шахс картасидан бошқа картага) ёрдамида пул операцияларини амалга оширадиган ва ўз фаолиятини қонунийлаштирмаган «ишбилармонлар»нинг назоратсиз иштироки уларга рақобатчиларидан устунликларни беради, шунингдек тайёр маҳсулот нархига ҳам таъсир қилади.


Бу ўз навбатида, солиқ мажбуриятларини мунтазам равишда бажарадиган ҳалол солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини бузади.


Ҳужжатга кўра, солиқ идоралари сўров асосида Марказий банк ва тижорат банкларидан юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақлари ва Р2Р (жисмоний шахслар картасига бошқа жисмоний шахс картасидан) пул ўтказмаларини амалга ошириш тўғрисида маълумот олади.


Олинган маълумотлар инсон омили аралашувисиз солиқ тўловчиларни хавф мезонлари бўйича сегментлашда фойдаланилади. Тақдим этилган маълумотлар асосида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганларнинг савдо айланмалари аниқланади.


Бунда мазкур маълумотлар ҳамма солиқ хизмати ходимлари учун очиқ бўлмайди – маълумотни таҳлил қилиш фақат Давлат солиқ қўмитасида автоматлаштирилган тизимда амалга оширилади.

 

Бу ҳақида Солиқ кодекси нима дейди?


Таъкидлаш жоизки, банклар томонидан мижозлар (юридик ва жисмоний шахслар) ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларнинг тақдим этилиши Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 134-моддасида мустаҳкамланган.


Ушбу моддага мувофиқ, банк ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағи очилганлиги (ёпилганлиги), ҳисобварағи реквизитларининг ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ахборотни тегишли ҳодиса рўй берган кундан эътиборан уч кун ичида электрон шаклда, ўзи жойлашган ердаги солиқ органига маълум қилиши шарт.


Банк томонидан ахборотни маълум қилиш тартиби ва шакллари Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда Марказий банк томонидан белгиланади.


Солиқ органининг банк мижозига нисбатан ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровига биноан банк ёзма сўров олинган кундан эътиборан уч кун ичида солиқ органларига қуйидагиларни бериши шарт:


1) мижознинг банкда ҳисобварақлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни;


2) мижознинг ҳисобварақларидаги пул маблағларининг қолдиқлари ҳақидаги маълумотларни;


3) мижознинг ҳисобварақларидаги операцияларга доир кўчирмаларни;


4) солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бошқа маълумотларни.


Ушбу меъёрларнинг «Банк сири тўғрисида»ги қонунга мувофиқлиги масаласига келсак, ушбу қонуннинг 11-моддасида қуйидагилар назарда тутилган:


 «Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилади».


Мазкур маълумотлар бевосита солиққа тортиш билан боғлиқ, шунинг учун қарор юқоридаги қонунга зид эмас.


Шуни таъкидлаш керакки, ушбу ҳужжатни тайёрлашда хорижий тажриба ўрганилди. Масалан, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Польша, Латвия, Литва каби мамлакатларда банклар ва солиқ идоралари ўртасида маълумот алмашиш тизими яратилган.

 

Рақамлаштириш ва «яширин иқтисодиёт»


Бугунги кунда мамлакатимизда рақамлаштиришнинг кенг жорий этилаётгани натижасида электрон тижорат ривожланди. Telegram каналлари, Instagram, Facebook орқали уйдан чиқмасдан товарлар ва хизматларни сотиш амалга оширилмоқда.


Бундай онлайн-дўконларнинг ассортименти кўпинча тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ўртача дўконлардан фарқ қилмайди. Маҳсулот ёки хизмат ҳақини тўлашда, бундай «сотувчи»лар аксарият ҳолларда пулни жисмоний шахслар картасига (Р2Р) ўтказишни сўрашади.

 

Aмалиёт шуни кўрсатмоқдаки, мазкур «тадбиркорлар»нинг аксарияти давлат рўйхатидан ўтмаган. Улар даромадларини декларация қилмайди ва шу сабабли солиққа тортилмайди, бу «яширин иқтисодиёт» ўсишига олиб келади.


Ҳужжатга мувофиқ, бир ой давомида жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 млн. сўмдан ва транзакциялар сони 10 тадан ошган P2P операциялари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ сўровига кўра уч иш кунида тақдим этади. Маълумотлар махсус хавфсиз алоқа каналлари орқали узатилади.


Солиқ органлари аниқланган ҳолат бўйича маълумот олгандан сўнг ҳар бир алоҳида субъектни тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш борасида ўрганиш олиб боради.


Бунда, жисмоний шахсларнинг пластик картасига катта миқдордаги маблағ келиб тушиши шубҳали бўлмаганда умуман солиқ ҳисобланиши учун сабаб бўлмайди. Солиқ органлари тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган тадбиркорлик фаолияти мавжудлиги бўйича ҳар бир ҳолатни синчковлик билан ўрганиб чиқади.


Таъкидлаш жоизки, ДСҚ тижорат банкларидан мижозлар депозитлари, дивидендлар ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни сўрамайди.


Aгар ноқонуний бизнес фактлари аниқланса, ушбу субъектлар фаолиятини қонунийлаштириш учун зарур чоралар кўрилади.

Шундай қилиб...


Таклиф этилаётган тартиб ДСҚ, Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида электрон ахборот алмашиш механизмини ўрнатади.


Бу қуйидагиларни таъминлашга хизмат қилади:


- тадбиркорлик субъекти сифатида ўз вақтида рўйхатдан ўтиш орқали электрон тижоратни қонунийлаштириш;


- ишончли солиқ базасини яратиш;


- солиқ хавфини тизимли бошқариш;


- «яширин иқтисодиёт»ни йўқ қилиш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш.


Ушбу ҳужжат даромад оладиган барча тадбиркорлик субъектлари учун тенг рақобат шароитларини яратишни назарда тутади. Солиқларни тўлаш – бу ҳар бир кишининг Конституцияда мустаҳкамланган бурчи ва ҳар қандай ҳалол солиқ тўловчи солиқ тўлашда танланган принцип йўқлиги тўғрисида, агар кимдир тўлаши керак бўлса, кимдир эса тўламаса, асосли равишда ҳисоблаш ҳуқуқига эга.

 

ДСҚ Матбуот хизмати.

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring