Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида

30/10/2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатда пул-кредит, валюта, солиқ ва ташқи савдо сиёсати соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шароитлар яратиш ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, экспертларнинг баҳолашлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилаётган сўровлар иқтисодиётдаги яширин айланманинг, айниқса, савдо ва умумий овқатланиш, автотранспортда ташиш, уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, тураржой хизматларини кўрсатиш каби соҳаларда юқори даражада сақланиб қолаётганлигидан далолат беради, бу эса виждонли тадбиркорларнинг иқтисодий манфаатларига путур етказмоқда, улар учун тенг бўлмаган бизнес юритиш шартларини юзага келтирмоқда.

Мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун, шу жумладан тартибга солиш ва маъмурий юкни камайтириш ҳисобига тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш ва унинг тартибини соддалаштириш мақсадида:

1. Белгилансинки, 2021 йил 1 январдан:

а) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умум белгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги тартиби жорий этилади;

б) риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади;

в) қурилиш корхоналарига ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳажмда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан муддатли равишда ишчилар ёллашга рухсат берилади. Бунда:

қурилиш ташкилотлари белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқнинг тўланишини таъминлайди, шунингдек, ҳар ойда шартнома тузмасдан ёлланган ишчиларга тўланган нақд пул миқдорини кўрсатган ҳолда уларнинг реестрини давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилиб боради;

давлат солиқ хизмати органлари қурилиш ташкилотлари томонидан тақдим этилган реестрлар асосида солиқ тўловчиларни автоматик равишда идентификация қилади ва тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисобга олинишини таъминлайди.

Белгилансинки, шартнома тузмасдан ишга ёлланган шахсларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар рўй берган тақдирда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни назарда тутувчи қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилади.

2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

хўжалик юритувчи субъектларга корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда товарларни (хизматларни) шартнома тузмасдан сотиб олишга рухсат берилади, бироқ бунда электрон счёт-фактуралар ёки онлайн-касса машиналарининг чеклари мажбурий равишда олиниши шарт;

2022 йил 1 январгача шундай тартиб ўрнатилганки, унга мувофиқ, давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ аудити тайинланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилади;

сайёр солиқ текширувлари давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда солиқ текширувларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда унинг тартиб-таомилларини тубдан соддалаштириш, шунингдек, текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини оширишни кўзда тутган ҳолда солиқ текширувларини ўтказиш тартибини белгилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

3. Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда – Махсус комиссия) 1-иловага мувофиқ таркибда, яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда – ҳудудий комиссиялар) 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этилсин.

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан қуйидагилар Махсус комиссиянинг асосий вазифаси этиб белгилансин:

бизнеснинг “соядан” чиқишини рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, солиқ режимини соддалаштириш ҳамда нақдсиз тўловларни кенгайтириш чораларини кўриш;

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шаклланган бизнес юритиш амалиётига мослаштириш;

солиқ ва божхона маъмуриятчилиги воситалари ҳисоб ва тушумларнинг тўлиқлигига, шу жумладан солиқлардан бўйин товлаган жисмоний ва юридик шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишга қаратилишини таъминлаш;

яширин иқтисодиётга қарши курашиш фаолиятини “пулни ювиш”га қарши курашиш соҳасидаги ташкилотлар фаолияти билан мувофиқлаштириш;

очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, яширин иқтисодиётга қарши курашишга кенг жамоатчиликни, оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш, жамиятда яширин иқтисодиётга муросасизлик ҳиссини шакллантириш, легал бизнес юритишнинг нуфузини ошириш.

4. Жойларда қуйидаги тадбирларни мувофиқлаштириш ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тадбиркорларга фаолиятини қонунийлаштиришда ва зарур рухсатномаларни олишда ёрдам бериш, шунингдек, улар билан профилактика ишларини олиб бориш;

яширин иқтисодиётнинг шаклланишига олиб келадиган сабаблар ва омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

ноқонуний олиб кирилган ёки контрафакт товарларни, шунингдек, юк ташиш ҳужжатларисиз мамлакат ичида ҳаракатланаётган товарларни сотишга қарши курашиш;

биринчи навбатда акцизости маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш, сотиш ва сақлаш ҳолатларини аниқлаш орқали давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва даромадларни яширишнинг олдини олиш;

аввало қурилиш объектларида ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги норасмий меҳнат фаолиятини юритиш, шунингдек, иш ҳақини “конвертда” тўлаш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш.

5. Ҳудудий комиссиялар:

икки ҳафта муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ва масъул органлар ҳамда ташкилотларни белгилаган ҳолда "йўл хариталари"ни ишлаб чиқсин ва кутилаётган натижаларни кўрсатган ҳолда уларни Махсус комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этсин;

ҳар чоракда яширин иқтисодиётга қарши курашишни такомиллаштириш бўйича таклифларни Махсус комиссияга кўриб чиқиш учун киритсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига “йўл хариталари”да назарда тутилган вазифалар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши ҳамда ҳудудлар даражасида яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.

6. Махсус комиссия (Ж.Қўчқоров) 2021 йил 1 февралга қадар масъул вазирлик ва идораларнинг иши сифатли ташкил этилишини таъминлаб ҳамда бизнес ҳамжамияти, хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда 2021-2025 йилларда яширин иқтисодиётни қисқартириш стратегиясини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрациясига киритсин.

7. Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашишда вазирлик ва идораларнинг фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича “йўл харита”си 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Махсус комиссия яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш бўйича, шу жумладан “йўл харитаси”да кўзда тутилган чора-тадбирларга доир таклифлар муҳокама қилинишини таъминласин, шунингдек, ҳар ой эришилган натижалар бўйича ҳисоботларни эшитиб борсин.

Вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига “йўл харитаси”нинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.

8. Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар:

ўзини ўзи банд қилган шахслар ва ҳунармандлар томонидан ҳамда умумий овқатланиш пунктларида сотиладиган товарлар ва хизматлар учун аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда контактсиз технологияларнинг жорий этилишини таъминласин;

банкоматлар ва кўп функцияли ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминаллари тармоғини кенгайтирсин ва уларнинг сонини 10 мингтага етказсин;

халқаро молия институтларининг техник ёрдамини жалб қилган ҳолда, нақдсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқсин.

9. Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг онлайн касса машиналарининг чекларида акс эттирилган QR-код ёки фискал белги асосида совринли ўйинларни ўтказиш бўйича Тошкент шаҳрида амалга оширилган экспериментни, кўзда тутилган бюджет ажратмалари доирасида 2020 йилда республиканинг барча ҳудудларида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

10. Давлат солиқ қўмитаси:

а) бир ой муддатда шундай тартиб жорий қилсинки, унга мувофиқ, назорат-касса машиналари ва тўлов терминалларидан фойдаланиш бўйича сайёр текширувлар солиқ тўловчилар кесимидаги чораклик режа-жадвал асосида амалга оширилиши мумкин ҳамда текширув натижалари ва улар бўйича солиқ низоларини кўриб чиқиш натижалари эълон қилиб борилади;

б) икки ой муддатда:

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига кирувчи давлатларнинг солиқ идоралари ўртасида солиқ маълумотларининг автоматлаштирилган алмашинувига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Давлат солиқ қўмитаси раисининг яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари бўйича доимий маслаҳатчиси – чет эллик мутахассисни танлов асосида жалб қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилаётган товарлар ва хизматларни таснифлаш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

в) тадбиркорлик субъектлари ўртасида тўлов терминаллари ва онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланмасдан фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарлик чоралари тўғрисида мунтазам равишда, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишларини олиб борсин.

11. Қуйидагилар Ҳисоб палатасининг қўшимча вазифалари сифатида белгилансин:

яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ҳудудий комиссиялар томонидан 2021-2025 йилларда яширин иқтисодиётни қисқартириш стратегияси ҳамда қабул қилинган “йўл хариталари” амалга оширилишини назорат қилиш;

давлат бошқарув органларида, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали ички назорат тизимлари жорий қилинишини таъминлаш чоралари амалга оширилишини назорат қилиш;

яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиб бориш.

12. Ҳисоб палатаси тузилмасида бошқарув ходимлари штат бирликлари доирасида Иқтисодиётда яширин айланмани камайтириш ва бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини аниқлаш шўъбаси ташкил этилсин.

13. Давлат солиқ қўмитаси 2021 йил 1 апрелгача 4-иловага мувофиқ реал вақт режимида қўшимча маълумотлар алмашинувини таъминлайдиган идоралараро аппарат мажмуасини фойдаланишга топширсин.

14. Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини (кейинги ўринларда – Марказ) замонавий сервер ускуналари ва тегишли дастурий таъминот билан таъминлашни тезлаштириш ва бирламчи қўшимча жиҳозлаш мақсадида Молия вазирлиги 2020 йилда Давлат солиқ қўмитасига республика бюджетининг ортиқча бажарилган даромадлари ҳисобидан 100 миллиард сўмгача бўлган миқдорда маблағ ажратсин.

Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги Марказни модернизация қилиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари ходимларининг малакасини ошириш учун Жаҳон банкининг имтиёзли кредитини жалб қилишни тезлаштирсин.

Марказни жиҳозлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, дастурий ва моддий-техник воситалар 2022 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинсин.

Давлат солиқ қўмитасига, истисно тариқасида, Марказни жиҳозлаш учун ускуналарни, дастурий ва моддий-техник воситаларни лойиҳалаштириш, етказиб бериш ва ўрнатиш, шунингдек, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича энг яхши таклифларни танлаб олиш ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан шартномалар (контрактлар) тузишга рухсат берилсин.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев зиммасига Марказни жиҳозлаш учун зарур ускуналар, дастурий ва моддий-техник воситалар хариди жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, харид жараёнлари натижаларини эълон қилиш юзасидан жавобгарлик юклатилсин.

15. Тегишли вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирлиги доирасида:

а) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибида – Яширин иқтисодиётни таҳлил қилиш бошқармаси ташкил этилсин, таҳлиллар ўтказиш ва яширин фаолият даражаси юқори бўлган иқтисодиёт соҳаларини аниқлаш унинг асосий вазифалари этиб белгилансин;

б) Давлат солиқ қўмитаси таркибида:

Солиқ назорати департаменти ташкил этилсин, юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш, қўшилган қиймат солиғи билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини аниқлаш ва агрессив солиқ режалаштиришга қарши курашиш унинг асосий вазифалари этиб белгилансин;

2021 йил 1 июлдан бошлаб махсус таркибий бўлинма ташкил этилсин, солиқ ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш ва аниқлаш, шунингдек, қўшилган қиймат солиғи занжирини шакллантиришда контрагентлар ўртасида ҳисоб-китобларни таҳлил қилиш унинг асосий вазифалари этиб белгилансин;

в) Молия вазирлигида – яширин иқтисодиётни қисқартириш ишларини ташкил этиш бўлими тузилсин, унга Махсус комиссиянинг ишчи органи вазифалари ҳам юклансин.

16. 2020 йил 1 ноябрдан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари сони 1 154 штат бирлигига ёки 10 фоизга қисқартирилсин.

Давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 10 512 штат бирлиги, шу жумладан Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппаратида – 498 штат бирлиги этиб белгилансин.

17. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 5-иловага мувофиқ;

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг тузилмаси 6-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг тузилмаси 7-иловага мувофиқ;

туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг тузилмаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

18. Давлат солиқ қўмитаси раисига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

зарур ҳолларда марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг, шунингдек, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг тасдиқланган тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

бўйсунувидаги хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар ходимлари сонини белгилаш, уларнинг тузилмасини, штат бирликларини, шу жумладан бошқарув ходимларининг штат бирликларини, иш ҳақи фондини, харажатлар сметасини, транспорт воситаларининг лимитини тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг мол-мулкини тасарруф этиш.

19. Белгилансинки, давлат солиқ хизмати ва божхона хизмати органларининг мансабдор шахслари назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фақат солиқ, божхона ва валюта қонунчилигига риоя қилишга доир текширувларни ўтказиш учун ҳафтасига 16 иш соатидан кўп бўлмаган муддатга жалб қилиниши мумкин.

20. Махсус комиссия (Ж.Қўчқоров) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тадбиркорлар ва аҳолини қонуний бизнес юритишнинг нуфузини ошириш ва ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан муросасизлик ҳиссини тарғиб қилишга жалб этиш бўйича “медиа-режа”ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

21. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 9-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

22. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири A.Н.Aрипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.A.Қўчқоров зиммасига юклансин.

 Ўзбекистон Республикаси  Президенти                                       Ш.Мирзиёев


Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2024 йил III чоракда Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг