Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармонига мувофиқ умумий овқатланиш ва биноларни ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод этилганлиги муносабати билан айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича
ҚЎЛЛАНМА
(Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 9-илова, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 24 февраль куни 3221-сон билан рўйхатга олинган)
1. Ҳисоб-китоб солиқ тўловчилар томонидан йил бошидан ўсиб борувчи якун билан cўмда тўлдирилади.
2. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида фаолият турлари солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда шакллантирилади.
3. “Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад” 010-сатрда фаолият турлари бўйича Солиқ кодексининг 463-моддасига биноан солиқ солиш объекти сифатида қараладиган даромадлар миқдори кўрсатилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6029-сон Фармони билан умумий овқатланиш ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод этилган.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармонига мувофиқ умумий овқатланиш ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналарнинг |
6. Ҳисоб-китобнинг 050-сатри фаолият турлари бўйича тегишлича ҳисоб-китоб шаклига 2-илованинг 010-сатрида жамланган жами даромадни камайтирадиган даромадларига тенг сумма кўрсатилади.
7. Ҳисоб-китобнинг 060-сатри умумий овқатланиш ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналарнинг жами даромадларидан III, IV чоракларда олинган даромадлари чегирилган ҳолда автоматик тарзда шаклланади.
8. Ҳисоб-китобнинг 070-сатрида фаолият турлари бўйича белгиланган тегишли солиқ ставкалари автоматик шаклланади.
9. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 090-сатрида ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкаларидан келиб чиқиб автоматик тарзда айланмадан олинадиган солиқ суммаси аниқланади.