Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 июндан 31 декабргача юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи имтиёзини қўллаш учун аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этиш бўйича
ҚЎЛЛАНМА
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 июндан 31 декабргача юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қўллаш учун аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этиши лозим (2020 йил 1 августга қадар тақдим этилиши мақсадга мувофиқ).
2. Имтиёз берилган давр учун мол-мулк солиғи жорий тўловлар суммасини камайтирган ҳолда аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этиш қуйидагича амалга оширилади, жумладан:
а) айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганлар томонидан
Маълумотноманинг 120-сатрида йил учун ҳисобланган солиқ суммаси 130-сатрдаги имтиёз суммасига камайтирилиб, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси 140-сатрида акс эттирилади.
Имтиёз берилган июнь-декабрь ойлари учун ҳисобланган солиқ суммаси маълумотноманинг 130-сатрида кўрсатилади ва бюджетга тўланадиган 140-сатри имтиёз суммасига камайтирилади
Маълумотноманинг 140-сатридаги бюджетга тўланадиган солиқ суммаси 12 га бўлиниб, 1401, 1402, 1403, 1404, 1405-сатрларига тенг тақсимланган ҳолда ёзилади.
Қолган 1406, 1407, 1408, 1409, 1410, 1411, 1412-сатрларига “0” ёзилади.
Мисол учун, корхонага 2020 йил учун 30 000 000 сўм мол-мулк солиғи ҳисобланган. Ушбу сумманинг 1/12 қисми 2 500 000 сўмга (30 000 000/12) тенг бўлади.
Фармонга асосан 130-сатрга 17 500 000 сўм ёзилади ва июнь-декабрь ойларига “0” қўйилган ҳолда қолган сатрларга 2 500 000 сўмдан кўрсатилади.
б) айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан
Маълумотноманинг 120-сатрида йил учун ҳисобланган солиқ суммаси 130-сатрдаги имтиёз суммасига камайтирилиб, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси 140-сатрида акс эттирилади.
120-сатридаги солиқ суммаси 12 га бўлиниб, бир ой учун ҳисобланган солиқ суммаси аниқлаб олинади.
Имтиёз берилган июнь-декабрь ойлари учун ҳисобланган солиқ суммаси маълумотноманинг 130-сатрида кўрсатилади ва бюджетга тўланадиган 140-сатри имтиёз суммасига камайтирилади
Мисол учун, корхонага 2020 йил учун 6 000 000 сўм ҳисобланган. Ушбу сумманинг 1/12 қисми 500 000 сўмга (6 000 000/12) ва 1/4 қисми 1 500 000 сўмга тенг бўлади.
Корхонага ҳар чорак учун 1 500 000 сўм мулк солиғи ҳисобланган.
Фармонга асосан 130-сатрга 3 ойлик имтиёз суммаси 3 500 000 сўм ёзилади.
II чорак учун ҳисобланган сумма 500 000 сўмга камайтирилиб, 1402-сартга, 1 000 000 сўм ёзилади,
III чорак ва IV чораклар учун ҳисобланган сумма тўлиқ камайтирилади.
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!