Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ютуқли чек ўйинлари – 2020: иқтисодий самара қандай?

04/01/2021

2020 йилнинг ёрқин ижтимоий лойиҳаси – Давлат солиқ қўмитасининг ютуқли чек ўйинлари бутун мамлакат истеъмолчилари фаоллиги ўсишига сабаб бўлди. 2020 йилда ўтказилган олтита тиражда жами 120 та қимматбаҳо совринлар жамланмаси, жумладан 6 та Chevrolet Nexia-3 автомобили ўйналди.

Барчаси оддий – харид ёки хизматдан фойдаланганлик учун онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан берилган чекларни рўйхатдан ўтказиш кифоя. Бундай чеклар одатдагисидан фискал белги ва QR-коди билан ажралиб туради.

Чек ўйинлари бошланиши билан иштирокчиларнинг аксарияти “фискал белги”, “онлайн-НКМ”, “чек бермаслик ҳолати” тушунчаларига қизиқиб қолди. Эндиликда кўпчилик иккиланмасдан фискал белги касса машинасидаги маълумотлар базаси деб жавоб беради. Истеъмолчилар онлайн-касса барча дорихоналарда, ёқилғи қуйиш шохобчаларида, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдо нуқталарида ва йирик савдо тармоқларида, шунингдек 2021 йилдан йиллик даромади 100 млн.сўмдан ошган савдо нуқталарида ишлатилиши керак бўлган янги авлод назорат-касса машиналари эканлигини билиб олди. Энди аҳоли онлайн-касса чекини бермаслик солиқ ҳуқуқбузарлиги эканлигини ҳам яхши тушунади.

Ютуқли ўйиннинг ҳуқуқий асосини тушуниш ва умуман, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасининг онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтиши билан танишиш учун Президентимизнинг ПФ-5813-сон Фармонига мурожаат қилиш лозим (https://lex.uz/docs/4502381). Ютуқли чек ўйинлари 2020 йил июль ойида айни фармон ижроси доирасида бошланди.

Лойиҳа бир нечта муҳим ғояларни қамраб олади.

Биринчиси – бу истеъмолчиларни яширин иқтисодиётга қарши курашга йўналтириш. Ютуқли чек ўйинлари фуқароларнинг харид қилинган товарлар (ишлар ёки хизматлар) учун тўлов фактини тасдиқловчи чеклар ва бошқа ҳужжатларни талаб қилишга одатланишига туртки бўлди.

Иккинчиси – савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китобларни тартибга солиш, тушумни кирим қилмасликка одатланганларни ҳалол йўлга қайтариб, қонунларни ҳурмат қилувчи корхоналар билан тенг шароитларда рақобатлашишга бошлади.

 Лойиҳа самараси рақамларда 

Ютуқли чек ўйинларининг дастлабки тўртта тиражи 2020 йил июль ойидан бошлаб фақат пойтахт истеъмолчилари ўртасида ўтказилди, аммо бешинчи ва олтинчи тиражларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аҳоли иштирок этди. 


Ўйинлар Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ташкил этилди ва ҳар бир тираж Mening yurtim телеканалида жонли эфирга узатилди. Уларда 120 та қимматбаҳо соврин, жумладан 6 та Chevrolet Nexia 3 автомобили ўз соҳибини топди.

Ўйиннинг биринчи тиражида жами 1,8 млрд. сўмлик 9 947 та чек иштирок этган бўлса, олтинчи тиражда рақамлар сезиларли даражада йириклашди – 63,3 млрд. сўмлик 159 774 та чек рўйхатдан ўтказилди. Яъни иштирокчилар сони 17 марта ошди.

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари сони кескин ошиб кетди. Aгар июль ойида бутун республика бўйлаб 26,7 минг онлайн-касса фойдаланувчиси бўлган бўлса, 2021 йил 4 январга қадар уларнинг сони 100 мингдан ошди.

Ютуқли ўйинни ўтказиш даврида (2020 йил июлдан) Онлайн-НКМ ёки виртуал кассалардан жами 51,5 млн. дона 14,2 трлн. сўмлик чеклар чоп этилди.

Чекларни рўйхатдан ўтказиш бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди – жами иштирок этган чекларнинг 80 фоиздан зиёди. Айнан ушбу ҳудудда бошқа жойларга нисбатан онлайн-НКМлардан кенгроқ фойдаланилади – деярли 25 мингта қурилма. Кейинчалик, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилари ҳам фаоллик кўрсатди.

Ҳар бир тиражда ДСҚнинг “Soliq hamkor” тизими ва алоқа манбалари орқали фуқароларнинг мурожаатлари кўпайиб борди. Кимдир амалдаги қонунчиликка мувофиқ, онлайн-НКМни қўллаши шарт бўлган нуқталарда уларнинг йўқлиги ҳақида шикоят қилган бўлса, бошқа биров чек бериш рад этилганини, яна бири эса чекларни рўйхатдан ўтказа олмаётгани юзасидан эътироз билдирди. Мурожаатлар натижасида онлайн-НКМдан фойдаланиш тартибини бузиш ва истеъмолчиларга нисбатан ноҳақлик қилиш ҳолатлари аниқланди.

Қинғирликларнинг турли усуллари мавжуд ва улардан мақсад битта– маҳсулот (хизмат)га кафолат бермаслик, жавобгарлик ва солиқлардан қочиш.

Чек ўйинлари туфайли онлайн-НКМдан тушумлар республикада жами 9,6 триллион сўмни (ёки 9 684,9 млрд. сўмни) ташкил этди, шундан 4,5 трлн. сўм (ёки 4 498,7 млрд. сўм) Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келди. Таққослаш учун Тошкент шаҳрида биринчи тираж ўтказилган даврга (2020 йил июл) нисбатан тушумлар кўрсаткичи 6,2 марта ўсиши таъминланди.

Аҳоли истеъмол маданиятини оширишда фаол жамоатчилик назорати ҳам муҳим ўрин тутади. Харид чеклари берилмаган жойларда харидорлар борган сари камайиб, чекларни талаб қиладиган ва қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган фуқаролар эса кўпаймоқда. Бир сўз билан айтганда, истеъмолчиларнинг янги авлоди тарбияланмоқда ва улар қаторида бизнес ҳам ўзгариб бормоқда. Умумий мақсад – ишонч ва шаффофликка асосланган бозор муносабатларини яратиш.

Ютуқли чек ўйинлари давом этадими?

Давлат солиқ қўмитаси ютуқли чек ўйинлари 2021 йилда ҳам давом этади.

Бу Президентимизнинг 2020 йил 30 декабрда имзоланган “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида назарда тутилган. 

Ҳурматли истеъмолчилар, онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларини талаб қилишда давом этинг, Soliq ёки PayMe мобил иловасида рўйхатдан ўтказинг. ДСҚ ютуқли чек ўйинлари ушбу йилда сиз учун кутилмаган сюрпризлар ва янада кўпроқ совринлар тақдим этади! 


 

ДСҚ Матбуот хизмати

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2024 йил III чоракда Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг