Бугун, 14 октябрь куни Давлат солиқ қўмитаси ютуқли чек ўйинларининг тўртинчи тиражи бўлиб ўтди. Ушбу тираж учун рўйхатдан ўтказилган Тошкент шаҳридаги онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чеклари сони – 45 997 тани ташкил этди. (таққослаш учун – биринчи тиражда 9 947 та, учинчисида 32 815 та).
Навбатдаги тиражда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Халқ банки, Савдо-саноат палатаси мутахассислари, журналистлар ва комиссия аъзолари иштирок этди. Ўйин очиқ ва шаффоф тарзда MY5 – “Mening yurtim” телеканали орқали жонли эфирга узатилди.
Совриндорлар рўйхати:
Ғолиблар учун маълумот: агар Сиз рўйхатдан ўтказган чек ютуқли деб топилса, ютуқли ўйин ташкилотчилари бир иш куни ичида Сизга совринни қачон ва қаердан олиш ҳақида SMS хабарнома юборади.
Ютуқли ўйиннинг ёрқин лаҳзалари фоторепортажда акс эттирилган:
Эслатиб ўтамиз: 2020 йил 14 октябрь 12:00дан кейин берилган ва рўйхатдан ўтказилган чеклар ютуқли чек ўйинларининг бешинчи тиражида иштирок этади. V тираж санаси қўшимча равишда маълум қилинади.
Муҳим: ғолиблар совринларини олиш учун асл ҳолатдаги яроқсиз бўлмаган ютуқли чек ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши шарт. Яроқсиз ҳолатдаги чек ёки унинг нусхаси ҳақиқий ҳисобланмайди.
Агар ғолиблар орасида 18 ёшга тўлмаган ва муомалага лаёқатсиз жисмоний шахслар аниқланса, ютуқлар уларнинг қонуний вакиллари томонидан вакиллигини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда олиниши мумкин.
Соврин учун тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ташкилотчи зиммасига юклатилади.
ДСҚ Матбуот хизмати