Бугун, 16 сентябрь куни Давлат солиқ қўмитаси ютуқли чек ўйнларининг учинчи тиражи бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказилган Тошкент шаҳридаги онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чеклари рекорд даражада қайд этилди – 32 815 та. (таққослаш учун – биринчи тиражда 9 947 та, иккинчисида 19 989 та)
Ушбу ютуқли ўйин Ўзбекистон Республикаси Халқ банки билан ҳамкорликда ўтказилди. Унда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Халқ банки департаменти мутахассислари, журналистлар ва комиссия аъзолари иштирок этди. Ўйин очиқ ва шаффоф тарзда MY5 – “Mening yurtim” телеканали орқали жонли эфирга узатилди.
Совриндорлар рўйхати:
Агар сизнинг номингиздан рўйхатдан ўтказилган чек ютуқли деб топилса, бир иш куни ичида ютуқли ўйин ташкилотчилари Сизга совринни қачон ва қаердан олиш ҳақида SMS хабарнома юборади.
Ютуқли ўйиннинг энг ҳаяжонли лаҳзалари фоторепортажимизда жамланган.
Эслатиб ўтамиз: 2020 йил 15 сентябрь (12:00)дан бошлаб берилган ва рўйхатдан ўтказилган чеклар ютуқли чек ўйинларининг тўртинчи тиражида иштирок этади. IV тираж санаси қўшимча равишда маълум қилинади.
Муҳим:
Совринлар ғолибга ФAҚAТ асл ҳолатдаги ютуқли чек ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этганда берилади.
Яроқсиз ҳолатдаги чек ёки унинг нусхаси ҳақиқий ҳисобланмайди. Бундай чеклар соврин олиш учун асос бўлмайди.
Соврин учун тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ташкилотчи зиммасига юклатилади.
ДСҚ Матбуот хизмати