Бугун, 22 июл куни Давлат солиқ қўмитаси ютуқли чек ўйинларининг биринчи тиражи бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳридаги савдо нуқталарига ўрнатилган онлайн НКМ ва виртуал кассаларнинг 9 947 та рўйхатдан ўтказилган чеклари қатнашди ва 20 нафар ғолиб аниқланди.
Ушбу ютуқли ўйин Ўзбекистон Республикаси Халқ банки билан ҳамкорликда ўтказилди. Унда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Халқ банки департаменти мутахассислари, журналистлар ва комиссия аъзолари иштирок этди. Ўйин очиқ ва шаффоф тарзда MY5 – “Mening yurtim” телеканалида соат 16:00 дан 17:00 га қадар жонли эфирда ўтказилди.
Ютуқ соҳиблари:
Ютуқли ўйин ташкилотчилари ҳар бир ғолибга бир иш куни ичида совринни қачон ва қаердан олиши ҳақида SMS тарзда хабарнома юборади.
Биринчи тираж тафсилотлари билан фоторепортажимизда танишинг.
Эслатиб ўтамиз, бугун (2020 йил 22 июль)дан бошлаб берилган ва рўйхатдан ўтказилган чеклар ютуқли чек ўйинларининг иккинчи тиражида иштирок этади. Иккинчи тираж ўтказилиш санаси ҳақида қўшимча маълумот бериб ўтамиз.
ДСҚ Матбуот хизмати