Байрамона тиражда аввалгисидаги каби республикамизнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар иштирок этди. Чеклар сони бўйича янги рекорд қайд этилди. Рўйхатдан ўтказилган чеклар сони 159 774 тани ташкил этди.
Ўйинда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси вакиллари, Ўзбекистон халқ артистлари ва комиссия аъзолари иштирок этди.
Очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилган ўйин MY5 – “Mening yurtim” телеканали ҳамда ДСҚ Facebookдаги расмий саҳифаси орқали жонли эфирга узатилди.
Ушбу тиражда Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Андижон, Хоразм, Тошкент вилояти ҳамда пойтахтлик истеъмолчилар 20 та қимматбаҳо совринни ютиб олиш бахтига муяссар бўлди.
Супер ютуқ – Chevrolet Nexia 3 автомобили Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи юртдошимизга насиб этди.
Совриндорлар рўйхати
Ҳурматли юртдошлар, агар Сиз рўйхатдан ўтказган чек ютуқли деб топилган бўлса, ютуқли ўйин ташкилотчилари бир иш куни ичида совринни қачон ва қаердан олишингиз ҳақида SMS хабарнома юборади.
Байрамона ўтган VI тираждан фоторепортаж
Муҳим! Ғолиблар совринларини олиш учун асл ҳолатдаги яроқсиз бўлмаган ютуқли чекни ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши шарт. Яроқсиз ҳолатдаги чек ёки унинг нусхаси ҳақиқий ҳисобланмайди.
Совриндорлар орасида 18 ёшга тўлмаган ва муомалага лаёқатсиз жисмоний шахслар аниқланган тақдирда, ютуқ уларнинг қонуний вакиллари томонидан вакиллигини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда олиниши мумкин.
Соврин учун тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ташкилотчи зиммасига юклатилади.
ДСҚ ютуқли чек ўйинларининг байрамона ўтган VI тиражи ғолибларини чин дилдан муборакбод этамиз.
ДСҚ Матбуот хизмати