Центральный аппарат
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Ижтимоий тармоқларда "Ишлаб чиқаришда иштирок этаётган автоуловларга стикерлар бериш ҳуқуқини олган ДСҚ бўлинмалари ходимлари тадбиркорларга солиқларни ярим йил олдин тўлаш талаб қилаётганлиги тўғрисида" хабарлар тарқалди.
Давлат солиқ қўмитаси ушбу хабарлар юзасидан расмий муносабатини билдиради:
1. Ўрта ва кичик бизнес тоифасига кирувчи корхоналарнинг транспорт воситаларига рухсат бериш учун маҳаллий ҳокимият органлари жавобгардир.
Ҳисобот даври бошланиши муносабати билан солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариш зарурати юзага келади. Йирик солиқ тўловчилар эса ҳокимликлардан рухсат олиш имконияти йўқ.
Шу сабабли ДСҚ Республика махсус комиссияси топшириғига кўра, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси рўйхатига кирадиган йирик солиқ тўловчиларга рухсат берувчи стикерлар беришни бошлади.
Бугунги кунда уларнинг сони 779 тани ташкил этмоқда. Йирик солиқ тўловчиларнинг тўлиқ рўйхати билан (филиаллари билан бирга) қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://soliq.uz/activities/large-taxpayers?lang=ru.
2. Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йирик солиқ тўловчиларнинг автомобилларига рухсат берувчи стикерлар https://my.soliq.uz/ порталидаги шахсий кабинет орқали амалга оширилади. Бунинг учун электрон ариза юбориш талаб этилади.
3. Aвтотранспорт воситаларини бошқариш учун рухсатномалар беришда солиқ тўловчилар олдига солиқларни олдиндан тўлаш каби қўшимча шартлар қўйилмайди.
4. Аризалар Давлат солиқ қўмитасига келиб тушган кундан эътиборан бир иш куни ичида кўриб чиқилади. Йирик солиқ тўловчи корхоналар ходимларига транспорт воситаларини бошқаришга рухсатномалар манзил йўналиши аниқ кўрсатилган тақдирда берилади. Ушбу хизмат бепул.
5. Aгар аризани кўриб чиқиш натижаси ижобий бўлса, рухсатнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади ва лозим ҳолларда ЙҲХБ томонидан ҳақиқийлигини аниқлаш учун ДСҚ базасида сақланади. Стикерни юклаб олиб, принтер орқали чоп этиш мумкин.
Aгарда давлат солиқ хизмати органлари томонидан рухсат берувчи стикерни олиш учун солиқларни олдиндан тўлаш талаб қилинганлиги ҳақида аниқ фактлар ёки корхоналар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, (71) 244-98-27, (71) 244-98-34 рақамлари орқали ДСҚ матбуот хизматига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Бундай фактлар тасдиқланган тақдирда ДСҚ раҳбарияти томонидан давлат солиқ хизмати органлари ходимларига нисбатан дарҳол қатъий чоралар кўрилади.
ДСҚ Матбуот хизмати.
Хотите первым получать самые важные новости? Подпишитесь на уведомления!