Территориальные
органы

Налоговый комитет

Центральный аппарат

...
  • г.Ташкент, ул.А.Кадирий дом 13а
  • (71) 244-98-98 Телефон доверия
    (71) 244-98-98 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • org@soliq.uz
Перейти на страницу

Андижанская область

Налоговое управление

...
  • город Андижан, улица Олтинкул, дом 1
  • (74) 223-95-23 Телефон доверия
    (74) 223-95-23 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • andijon@soliq.uz
Перейти на страницу

Бухарская область

Налоговое управление

...
  • город Бухара, улица М.Икбол, дом 14
  • (65) 221-26-89 Телефон доверия
    (65) 221-26-89 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • buxoro@soliq.uz
Перейти на страницу

Джизакская область

Налоговое управление

...
  • город Джиззак, улица Ш.Рашидова, дом 16
  • 72 222-07-00 Телефон доверия
    72 222-07-00 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Jizzax@soliq.uz
Перейти на страницу

Кашкадарьинская область

Налоговое управление

...
  • город Карши, улица Узбекистон, дом 805
  • (75) 225-10-82 Телефон доверия
    (75) 225-10-82 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Перейти на страницу

Навоийская область

Налоговое управление

...
  • город Наваи, улица Наваи, дом 26-б
  • (79) 223-53-71 Телефон доверия
    (79) 223-53-71 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Navoiy@soliq.uz
Перейти на страницу

Наманганская область

Налоговое управление

...
  • город Наманган, улица Марғилон, дом 14
  • (69) 227-91-96 Телефон доверия
    (69) 227-91-96 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Namangan@soliq.uz
Перейти на страницу

Самаркандская область

Налоговое управление

...
  • город Самарканд, улица Ю.Гагарина, дом 85 А
  • 55 704-06-16 Телефон доверия
    55 704-06-16 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Samarqand@soliq.uz
Перейти на страницу

Сурхандарьинская область

Налоговое управление

...
  • город Термез, улица М.Каххара, дом 23
  • (0-376)-223-50-74 Телефон доверия
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Surxondaryo@soliq.uz
Перейти на страницу

Сырдарьинская область

Налоговое управление

...
  • город Гулистан, улица Ислом Каримов, дом 41
  • (67) 235-03-42 Телефон доверия
    (67) 235-03-42 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • sirdaryo@soliq.uz
Перейти на страницу

город Ташкент

Налоговое управление

...
  • город Ташкент, Шайхонтохурский район, улица Абая, дом 4 А
  • (71) 244-54-86 Телефон доверия
    (71) 244-54-86 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Toshkent@soliq.uz
Перейти на страницу

Ташкентская область

Налоговое управление

...
  • город Ташкент, Яккасарайский район, улица Бобура, дом 79-а
  • (78) 150-49-56 Телефон доверия
    (78) 150-49-56 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Перейти на страницу

Ферганская область

Налоговое управление

...
  • город Фергана, улица Сайилгох, дом 31
  • (73) 241-70-61 Телефон доверия
    (73) 241-70-61 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • fargona@soliq.uz
Перейти на страницу

Хорезмская область

Налоговое управление

...
  • город Ургенч, Ислом Каримов, дом 124.
  • (62) 223-10-10 Телефон доверия
    (62) 223-10-10 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • xorazm@soliq.uz
Перейти на страницу

Респ. Каракалпакстан

Налоговое управление

...
  • город Нукус, улица Т.Кайпбергенов, дом 23
  • (61) 222-00-33 Телефон доверия
    (61) 222-00-33 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Перейти на страницу

Межрегиональная инспекция

Налоговое управление

...
  • г. Ташкент, ул. Алишер Навоий, дом 16-Б
  • 71 202-21-04 Телефон доверия
    71 202-21-04 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • mri@soliq.uz
Перейти на страницу

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб китобини тўлдириш бўйича қўлланма

14/04/2020

«Адлия вазирлигидан 2020 йил 24 февраль 3221-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитаси қарорига 4-илова»



I. Ҳисобот таркиби

 

Ушбу солиқ ҳисоботи шакли ҳисоб-китоб ва 6 иловадан иборат:

 

1-илова. Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари;

2-илова. Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси;

3-илова. Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби;

4-илова. Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида маълумот;

5-илова. Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот;

6-илова. Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот.


II. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби


1. Ҳисоб-китоб юридик шахслар томонидан йил бошидан ўсиб борувчи якун билан cўмда тўлдирилади.

2. “Ҳисобот давридаги ишловчиларнинг ўртача сони” сатрига 5-иловада даромад ҳисобланган жисмоний шахсларнинг сони кўрсатилади. Ҳисоб-китобнинг “шундан асосий бўлмаган иш жойи бўйича” сатрида корхонада ўриндошлик асосида ишловчи ходимларнинг сони кўрсатилади.

3. Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида ижтимоий солиққа умумбелгиланган (12 ёки 25 фоиз) ёки бошқа (4.7, 5, 6, 7, 12 ва 25 фоиз) ставкаларда тортиладиган Солиқ кодексининг 371-моддасига асосан ходимларга ҳисобланган жами меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар акс эттирилади.

4. Ҳисоб-китобнинг 0111-сатрида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари акс эттирилади.

5. Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида юридик шахс томонидан жисмоний шахсларга (меҳнат муносабатларида бўлишидан қатъий назар) Солиқ кодексининг 375 (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддаларга асосан ҳисобланган даромадларнинг жами суммаси акс эттирилади.

5.1. Солиқ кодексининг 375-моддасига асосан жисмоний шахсларга турар, нотурар жойлар, енгил автомобиллар, микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари ижарага беришдан олинган даромадлар ҳисобланганда, ҳисоб-китобнинг 012-сатрида акс эттириш билан бир қаторда ушбу суммани 3-илова “Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори Маълумотнома-ҳисоб-китоби”нинг 040-сатрида ҳар бир мол-мулк бўйича ижара шартномасида белгиланган ойлик ижара миқдори кўрсатилиши шарт.

6. Ҳисоб-китобнинг 0121-сатрида меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадларнинг жами суммаси акс эттирилади.

Ушбу сатрда жисмоний шахсларга Солиқ кодексининг 376-моддасида кўрсатилган даромадларни тўлаб берган, лекин Солиқ кодексининг 387-моддасига асосан даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар кўрсатилади.

7. Ҳисоб-китобнинг 013-сатрида ҳисобланган даромад ва даромад солиғи суммаси юридик шахс томонидан 4-илова тўлдирилганда шаклланади.

8. Ҳисоб-китобнинг 020-сатри юридик шахс томонидан 1-илова “Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари” тўлдирилганда шаклланади.

9. Ҳисоб-китобнинг 030-сатри юридик шахс томонидан 2-илова “Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси” тўлдирилганда шаклланади.

10. Ҳисоб-китобнинг 040-сатрида ижтимоий солиқ (011-сатр + 0111-сатр + 013-сатр – 020-сатр) ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (011-сатр + 012-сатр – 0121-сатр – 030-сатр) солинадиган база шаклланади.

11. Ҳисоб-китобнинг 050-сатрига ижтимоий солиқ (5-устунда 12 ёки 25, 6-устунда 4.7, 5, 6, 7, 12 ва 25) ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12) ставкалари киритилади.

12. Ҳисоб-китобнинг 060-сатрида ижтимоий солиқ ва даромад солиғи суммаси шаклланади (040-сатр х 050-сатр).

12.1. Ҳисоб-китоб 060-сатрининг 8-устунида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган иш ҳақи даромадига нисбатан 0,1 фоиз ставкада ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий бадаллар суммаси юридик шахс томонидан акс эттирилади.

12.2. 061-сатр Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари бўлган, ходимлари 25 нафардан ортиқ бўлган алоҳида бўлинмаларга ва (ёки) филиалларга эга солиқ агентлари томонидан тўлдирилади. Бундан йирик корхоналар мустастно.

Бунда филиаллар ва (ёки) алоҳида бўлинма томонидан ижтимоий солиқ суммаси камайтирилади (5 ва 6-устунларда), бош офис томонидан алоҳида бўлинма ва (ёки) филиалларга тегишли бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси камайтирилади (7-устунда).

Мисол. Юридик шахс Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидан рўйхатдан ўтган ва Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида филиал ташкил этган. Бош офисда 10 нафар ходим, филиалда 30 нафар ходим ишлайди. 2020 йил январь ойи учун бош офисдаги ходимлар учун 10 млн. сўм, филиал ходимлари учун 30 млн. сўм иш ҳақи ҳисобланди.

Бош офис учун ҳисоботни тўлдириш тартиби.

Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида 40 млн.сўм, 061-сатри 7-устунида филиалга тегишли бўлган даромад солиғи суммаси – 3,6 млн. сўм (30 млн. сўм х 12%) кўрсатилади. ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар (060-сатр 8-устуни) суммасига 10 минг сўм (10 млн. сўм х 0,1%) кўрсатилади.

Филиал (алоҳида бўлинма) учун ҳисоботни тўлдириш тартиби.

Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида 30 млн.сўм, 061-сатри 5-устунида филиалга тегишли бўлган ижтимоий солиқ суммаси – 3,6 млн. сўм (30 млн. сўм х 12%) кўрсатилади. ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар (060-сатр 8-устуни) суммасига 30 минг сўм (30 млн. сўм х 0,1%) кўрсатилади.

13. Ҳисоб-китобнинг 070-сатрида 3-илова “Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори Маълумотнома-ҳисоб-китоби”нинг 070-сатрида қўшимча ҳисобланган даромад солиғи шаклланади.

14. Ҳисоб-китобнинг 080-сатрида ШЖБПҲга ихтиёрий равишда ҳисобланган бадаллар суммаси юридик шахс томонидан акс эттирилади. Мазкур ихтиёрий бадал суммаси 2-илова “Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси”да ҳам акс эттирилиши шарт.

15. Ҳисоб-китобнинг 090-сатрида солиқ тўловчининг шахсий карточкасига борадиган ижтимоий солиқ (36-код), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (46-код) ва ШЖБПҲга бадаллар (101-код) суммалари шаклланади.

15.1. 090-сатрдаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси = 013-сатр + 060- сатр – 061-сатр + 070-сатр — 060-сатрдаги ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий бадаллар суммаси.

15.2. 090-сатрдаги ижтимоий солиқ суммаси = 060- сатр – 061-сатр.


II. 1-илова. Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари

16. Илова икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан берилган солиқ имтиёзлари, иккинчи қисмида бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан берилган солиқ имтиёзлари акс эттирилади.


IV. 2-илова. Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси

17. Илова икки бўлимдан иборат. Биринчи бўлимда Ўзбекистон Республикаси резидентларига қўлланиладиган имтиёзлар акс эттирилади. Ушбу имтиёзларнинг жами суммаси ҳисоб-китобнинг 030-сатрида жамланади. Иккинчи бўлимда Ўзбекистон Республикаси норезидентларига қўлланиладиган имтиёзлар акс эттирилади. Ушбу имтиёзларнинг жами суммаси 4-илованинг 020-сатрида жамланади.


V. 3-илова. Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори Маълумотнома-ҳисоб-китоби


18. Маълумотноманинг 010-сатрида жисмоний шахслардан ижарага олинган мол-мулкларнинг ўлчов бирлиги кўрсатилади.

19. 020-сатрда қонунчиликда белгиланган ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдорлари кўрсатилади.

20. 030-сатрда ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори автоматик равишда шаклланади.

21. 040-сатрда юридик ва жисмоний шахс ўртасида тузилган ижара шартномасида кўзда тутилган ойлик ижара миқдори акс эттирилади. Ушбу сумма ҳисоб-китобнинг 012-сатрида ҳам акс эттирилиши шарт.

22. 050-сатрда қўшимча равишда ҳисобланган даромад солиғи суммаси шаклланади ((030- сатр – 040-сатр) х 12%).

23. 060-сатрда аввалги ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси акс эттирилади.

24. 070-сатрда ҳисобот даври учун қўшимча ҳисобланган даромад солиғи суммаси шаклланади ва ушбу сумма ҳисоб-китобнинг 070-сатрига боради.


Мисол. Корхона 3 нафар жисмоний шахсдан мол-мулк ижара олди.

1) Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 30 кв. метр нотурар жой – шартномага асосан ойлик ижара миқдори 500 000 сўм;

2) 1 дона енгил автомобиль – шартномага асосан ойлик ижара миқдори 300 000 сўм;

3) 1 дона юк автомобили – шартномага асосан ойлик ижара миқдори 800 000 сўм.

Ижаранинг жами шартномавий миқдори – 1 600 000 сўм (500 000 + 300 000 + 800 000).

Ушбу сумма (1 600 000 сўм) ҳисоб-китобнинг 012-сатрида акс эттирилади.

Шу билан бир қаторда 3-илова “Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори Маълумотнома-ҳисоб-китоби”нинг 040-сатрида ҳар бир ижарага олинган мулк бўйича тўлдирилади.

Шартнома миқдори (1 600 000 сўм) қонунчиликда белгиланган ижара миқдорининг энг кам миқдоридан (2 250 000 сўм) кам бўлганлиги учун, ижара миқдори фарқидан, яъни 650 000 сўмдан (2 250 000 – 1 600 000) 78 000 сўм (650 000 * 12%) даромад солиғи қўшимча равишда ҳисобланади.

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ



VI. 4-илова. Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида Маълумот

25. Ушбу маълумот норезидентларга даромад тўлаган юридик шахслар томонидан ўсиб борувчи тартибда тўлдирилади.

26. 010-сатрнинг 4 ва 5-устунларида даромад турига қараб норезидентга ҳисобланган даромад суммаси акс эттирилади ва 3-устунда жамланган даромад суммаси ҳисоб-китобнинг 013-сатри 3-устунига боради.

26.1. 011-сатрда 010-сатрдаги даромадлардан мулкий, моддий наф ва бошқа даромадлар миқдори алоҳида акс эттирилади.

27. 020-сатрга ҳисоб-китоб 2-иловасининг 0600-сатрида норезидентларга қўлланилган имтиёз жами суммаси келади.

28. 030-сатрда имтиёз суммаси чегирилган ҳолда солиқ солинадиган база шаклланади.

29. 040-сатрга норезидентлар учун белгиланган даромад солиғи ставкалари (6 ва 20) киритилади.

30. 050-сатрда ҳисобланган даромад солиғи шаклланади ва Ҳисоб-китобнинг 013-сатри 7-устунига боради.

Эслатма. Мазкур иловага асосан даромад олган жисмоний шахсларнорезидентлар рўйхати 5-иловада акс эттирилмайди


VII. 5-илова. Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида Маълумот


31. Ушбу иловада Солиқ кодексининг 371-моддасига асосан ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар олган ходимлар рўйхати акс эттирилади.

32. Илованинг барча устунлари мажбурий тарзда тўлдирилиши шарт.

33. 6-7-устунларда ходимларга ҳисобланган иш ҳақи тарзидаги даромадлар тўлиқ кўрсатилади.

34. 6-устуннинг жами суммаси ҳисоб-китобнинг 011-сатридаги суммага тенг бўлиши шарт.

35. 8-9-устунларда ҳисобланган даромад солиғи суммаси ШЖБПҲга мажбурий ҳисобланган бадаллар суммасини ўз ичига олган ҳолда акс эттирилади.


VIII. Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида Маълумот


36. Ушбу иловада Солиқ кодексининг 375 (дивиденд ва фоизлар бундан мустасно), 376 ва 377-моддаларига асосан ҳисобланган даромадлар олган жисмоний шахслар рўйхати акс эттирилади.

37. Илованинг барча устунлари мажбурий тарзда тўлдирилиши шарт.

38. 4-5-устунларда жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар тўлиқ кўрсатилади.

39. 4-устуннинг жами суммаси ҳисоб-китобнинг 012-сатридаги суммага тенг бўлиши шарт.

40. 6-7-устунларда ҳисобланган даромад солиғи суммаси акс эттирилади.

41. Солиқ кодексининг 387-моддасига асосан ҳисобот ойида меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан моддий наф тарзидаги даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган бўлса, 7-устунида “0” рақами кўрсатилиши шарт.

42. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган ва 7-устунда “0” кўрсатилган даромадларнинг жами суммаси ҳисоб-китобнинг 0121-сатрида акс эттирилиши шарт.


IX. Солиқ органи томонидан ҳисоботнинг қабул қилинмаслиги сабаблари

43. Ҳисоб-китобдаги рақамлар манфий.

44. Ҳисоб-китобнинг 050-сатрига солиқ ставкаларини киритмаслик ёки нотўғри киритилиши.

45. Ҳисоб-китобнинг 0121-сатридаги сумма 012-сатрдаги суммадан ошиб кетиши

46. Ҳисоб-китобнинг 060-сатри 8-устунида ҳисобот ойида ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси 0,1 фоиздан кўпайтириб кўрсатилиши.

47. 061-сатрда бир вақтнинг ўзида ижтимоий солиқ (5 ва 6-устунлар) ва даромад солиғи (7-устун) суммасини акс эттириш.

48. 5 ва 6-иловаларнинг барча устунларини тўлиқ тўлдирмаслик.

49. 5-илованинг 6-устунидаги жами даромад суммаси Ҳисоб-китобнинг 011-сатридаги даромад суммасига тенг бўлмаслиги.

50. 6-илованинг 4-устунидаги жами даромад суммаси Ҳисоб-китобнинг 012-сатридаги даромад суммасига тенг бўлмаслиги.

51. Солиқ ҳисоботининг 5 ва 6-иловаларини юкламаган ҳолда жўнатиш.


Ойбек АЗИМБАЕВ, ДСҚ Юридик шахсларга хизмат
кўрсатиш бошқармаси давлат солиқ
бош инспектори

 

Основные показатели

Посмотреть все

Обращения в налоговые органы

Оценка полученных ответов на обращения, поступившие на единый номер в 2023 году
  • 1 оценка
  • 2 оценка
  • 3 оценка
  • 4 оценка
  • 5 оценка
Посмотреть все
Оставьте Ваше мнение
Powered by GSpeech

Хотите первым получать самые важные новости? Подпишитесь на уведомления!

Отправьте нам сообщение