(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 24 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3221)
I. Ҳисобот таркиби
Ушбу солиқ ҳисоботи шакли ҳисоб-китоб ва 7 иловадан иборат:
1-илова. Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари;
2-илова. Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси;
3-илова. Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори Маълумотнома-ҳисоб-китоби;
4-илова. Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида Маълумот;
5-илова. Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида Маълумот;
6-илова. Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида Маълумот.
7-илова. Бажарилган қурилиш ишлари бўйича иш ҳақи ҳисобланиши юзасидан Маълумот.
II. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ
ҳисоб-китоби
1. Ҳисоб-китоб юридик шахслар томонидан йил бошидан ўсиб борувчи якун билан cўмда тўлдирилади.
2. “Ҳисобот давридаги ишловчиларнинг ўртача сони” сатрига 5-иловада даромад ҳисобланган жисмоний шахсларнинг сони кўрсатилади. Ҳисоб-китобнинг “шундан асосий бўлмаган иш жойи бўйича” сатрида корхонада ўриндошлик асосида ишловчи ходимларнинг сони кўрсатилади.
3. Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида ижтимоий солиққа умумбелгиланган
(12 ёки 25 фоиз) ёки бошқа (4.7, 5, 6, 7, 12 ва 25 фоиз) ставкаларда тортиладиган Солиқ кодексининг 371-моддасига асосан ходимларга ҳисобланган жами меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар акс эттирилади.
4. Ҳисоб-китобнинг 0110-сатрида ҳисобот ойида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тарзидаги даромадларнинг жами суммаси (5-илованинг 010-устунидаги) акс эттирилади.
5. Ҳисоб-китобнинг 0111-сатрида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари акс эттирилади.
6. Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида юридик шахс томонидан жисмоний шахсларга (меҳнат муносабатларида бўлишидан қатъий назар) Солиқ кодексининг 375 (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддаларга асосан ҳисобланган даромадларнинг жами суммаси
(6-илованинг 4-устунидаги) акс эттирилади.
6.1. Солиқ кодексининг 375-моддасига асосан жисмоний шахсларга турар, нотурар жойлар, енгил автомобиллар, микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари ижарага беришдан олинган даромадлар ҳисобланганда, ҳисоб-китобнинг 012-сатрида акс эттириш билан бир қаторда ушбу суммани 3-илова “Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори Маълумотнома-ҳисоб-китоби”нинг 040-сатрида ҳар бир мол-мулк бўйича ижара шартномасида белгиланган ойлик ижара миқдори кўрсатилиши шарт.
7. Ҳисоб-китобнинг 0121-сатрида меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадларнинг жами суммаси акс эттирилади.
Ушбу сатрда жисмоний шахсларга Солиқ кодексининг 376-моддасида кўрсатилган даромадларни тўлаб берган, лекин Солиқ кодексининг 387-моддага асосан даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар кўрсатилади.
8. Ҳисоб-китобнинг 013-сатрида ҳисобланган даромад ва даромад солиғи суммаси юридик шахс томонидан 4-илова тўлдирилганда шаклланади.
9. Ҳисоб-китобнинг 020-сатри юридик шахс томонидан 1-илова “Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари” тўлдирилганда шаклланади.
10. Ҳисоб-китобнинг 030-сатри юридик шахс томонидан 2-илова “Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси” тўлдирилганда шаклланади.
11. Ҳисоб-китобнинг 040-сатрида ижтимоий солиқ (011-сатр + 0111-сатр + 013-сатр – 020-сатр) ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (011-сатр + 012-сатр – 0121-сатр – 030-сатр) солинадиган база шаклланади.
12. Ҳисоб-китобнинг 050-сатрига ижтимоий солиқ (5-устунда 12 ёки 25, 6-устунда 4.7, 5, 6, 7, 12 ва 25) ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12) ставкалари киритилади.
13. Ҳисоб-китобнинг 060-сатрида ижтимоий солиқ ва даромад солиғи суммаси шаклланади (040-сатр х 050-сатр).
13.1. Ҳисоб-китоб 060-сатрининг 8-устунида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган иш ҳақи даромадига нисбатан 0,1 фоиз ставкада ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий бадаллар суммаси юридик шахс томонидан акс эттирилади.
13.2. 061-сатр Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари бўлган, ходимлари
25 нафардан ортиқ бўлган алоҳида бўлинмаларга ва (ёки) филиалларга эга солиқ агентлари томонидан тўлдирилади, бундан йирик корхоналар мустасно.
Бунда филиаллар ва (ёки) алоҳида бўлинма томонидан ижтимоий солиқ суммаси камайтирилади (5 ва 6-устунларда), бош офис томонидан алоҳида бўлинма ва (ёки) филиалларга тегишли бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси камайтирилади
(7-устунда).
Мисол. Юридик шахс Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманидан рўйхатдан ўтган ва Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида филиал ташкил этган. Бош офисда 10 нафар ходим, филиалда 30 нафар ходим ишлайди. 2020 йил январь ойи учун бош офисдаги ходимлар учун
10 млн.сўм, филиал ходимлари учун 30 млн.сўм иш ҳақи ҳисобланди.
Бош офис учун ҳисоботни тўлдириш тартиби.
Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида 40 млн.сўм, 061-сатри 7-устунида филиалга тегишли бўлган даромад солиғи суммаси – 3,6 млн.сўм (30 млн.сўм х 12%) кўрсатилади. ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар (060-сатр 8-устуни) суммасига 10 минг сўм (10 млн.сўм х 0,1%) кўрсатилади.
Филиал (алоҳида бўлинма) учун ҳисоботни тўлдириш тартиби.
Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида 30 млн.сўм, 061-сатри 5-устунида филиалга тегишли бўлган ижтимоий солиқ суммаси – 3,6 млн.сўм (30 млн.сўм х 12%) кўрсатилади. ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар (060-сатр 8-устуни) суммасига 30 минг сўм (30 млн.сўм х 0,1%) кўрсатилади.
14. Ҳисоб-китобнинг 070-сатрида 3-илова “Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори Маълумотнома-ҳисоб-китоби”нинг 070-сатрида қўшимча ҳисобланган даромад солиғи шаклланади.
15. Ҳисоб-китобнинг 080-сатрида ШЖБПҲга ихтиёрий равишда ҳисобланган бадаллар суммаси юридик шахс томонидан акс эттирилади. Мазкур ихтиёрий бадал суммаси 2-илова “Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси”да ҳам акс эттирилиши шарт.
16. Ҳисоб-китобнинг 090-сатрида солиқ тўловчининг шахсий карточкасига борадиган ижтимоий солиқ (36-код), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (46-код)
ва ШЖБПҲга бадаллар (101-код) суммалари шаклланади.
16.1. 090-сатрдаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси = 013-сатр + 060-сатр – 061-сатр + 070-сатр - 060-сатрдаги ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий бадаллар суммаси.
16.2. 090-сатрдаги ижтимоий солиқ суммаси = 060-сатр – 061-сатр.
III. 1-илова. Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари
17. Илова икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан берилган солиқ имтиёзлари, иккинчи қисмида бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан берилган солиқ имтиёзлари акс эттирилади.
IV. 2-илова. Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси
18. Илова икки бўлимдан иборат. Биринчи бўлимда Ўзбекистон Республикаси резидентларига қўлланиладиган имтиёзлар акс эттирилади. Ушбу имтиёзларнинг жами суммаси ҳисоб-китобнинг 030-сатрида жамланади. Иккинчи бўлимда Ўзбекистон Республикаси норезидентларига қўлланиладиган имтиёзлар акс эттирилади. Ушбу имтиёзларнинг жами суммаси 4-илованинг 020-сатрида жамланади.
V. 3-илова. Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори Маълумотнома-ҳисоб-китоби
19. Маълумотноманинг 010-сатрида жисмоний шахслардан ижарага олинган мол-мулкларнинг ўлчов бирлиги кўрсатилади.
20. 020-сатрда қонунчиликда белгиланган ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдорлари кўрсатилади.
21. 030-сатрда ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори автоматик равишда шаклланади.
22. 040-сатрда юридик ва жисмоний шахс ўртасида тузилган ижара шартномасида кўзда тутилган ойлик ижара миқдори акс эттирилади. Ушбу сумма ҳисоб-китобнинг 012-сатрида ҳам акс эттирилиши шарт.
23. 050-сатрда қўшимча равишда ҳисобланган даромад солиғи суммаси шаклланади ((030-сатр – 040-сатр) х 12%).
24. 060-сатрда аввалги ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси акс эттирилади.
25. 070-сатрда ҳисобот даври учун қўшимча ҳисобланган даромад солиғи суммаси шаклланади ва ушбу сумма ҳисоб-китобнинг 070-сатрига боради.
Мисол. Корхона 3 нафар жисмоний шахсдан мол-мулк ижара олди.
1) Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 30 кв.метр нотурар жой – шартномага асосан ойлик ижара миқдори 500 000 сўм;
2) 1 дона енгил автомобиль - шартномага асосан ойлик ижара миқдори 300 000 сўм;
3) 1 дона юк автомобили - шартномага асосан ойлик ижара миқдори 800 000 сўм.
Ижаранинг жами шартномавий миқдори – 1 600 000 сўм (500 000 + 300 000 + 800 000).
Ушбу сумма (1 600 000 сўм) Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида акс эттирилади.
Шу билан бир қаторда, 3-илова “Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори Маълумотнома-ҳисоб-китоби”нинг
040-сатрида хар бир ижарага олинган мулк бўйича тўлдирилади.
Шартнома миқдори (1 600 000 сўм) қонунчиликда белгиланган ижара миқдорининг энг кам миқдоридан (2 595 000 сўм) кам бўлганлиги учун, ижара миқдори фарқидан, яъни 995 000 сўмдан (2 595 000 – 1 600 000) 119 400 сўм (995 000 * 12%) даромад солиғи қўшимча равишда ҳисобланади.
VI. 4-илова. Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида Маълумот
26. Ушбу маълумот норезидентларга даромад тўлаган юридик шахслар томонидан ўсиб борувчи тартибда тўлдирилади.
27. 010-сатрнинг 4 ва 5-устунларида даромад турига қараб норезидентга ҳисобланган даромад суммаси акс эттирилади ва 3-устунда жамланган даромад суммаси ҳисоб-китобнинг
013-сатри 3-устунига боради.
27.1. 011-сатрда 010-сатрдаги даромадлардан мулкий, моддий наф ва бошқа даромадлар миқдори алоҳида акс эттирилади.
28. 020-сатрга ҳисоб-китоб 2-иловасининг 0600-сатрида норезидентларга қўлланилган имтиёз жами суммаси келади.
29. 030-сатрда имтиёз суммаси чегирилган ҳолда солиқ солинадиган база шаклланади.
30. 040-сатрга норезидентлар учун белгиланган даромад солиғи ставкалари (6 ва 20) киритилади.
31. 050-сатрда ҳисобланган даромад солиғи шаклланади ва Ҳисоб-китобнинг 013-сатри
7-устунига боради.
Эслатма. Мазкур иловага асосан даромад олган жисмоний шахслар-норезидентлар рўйхати 5-иловада акс эттирилмайди.
VII. 5-илова. Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида Маълумот
32. Ушбу иловада Солиқ кодексининг 371-моддасига асосан ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги дарома длар олган ходимлар рўйхати акс эттирилади.
33. Илованинг барча устунлари мажбурий тарзда тўлдирилиши шарт.
34. 6-устунга, агар ходим ҳисобот даври якуни билан ишлаб келаётган бўлса – 1 рақами, меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги ёки қурилиш корхоналари томонидан шартнома тузмасдан ёлланган) бекор бўлган бўлса – 2 рақами қўйилади.
35. 7-устунга ходим билан тузилган меҳнат шартномаси тури кўрсатилади. Бунда агар, асосий иш жойида тузилган меҳнат шартномаси бўлса – 1 рақами, ўриндошлик асосида тузилган бўлса – 2 рақами, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги бўлса – 3, рақами ва қурилиш корхоналари томонидан шартнома тузмасдан ёлланган бўлса – 4 рақами қўйилади.
36. 8-устунда ходимнинг меҳнат шартномасига асосан иш вақти кўрсатилади (0,25; 0,5; 0,75; 1 ва ҳ.к).
37. 9-10-устунларда ходимларга ҳисобланган иш ҳақи тарзидаги даромадлар тўлиқ кўрсатилади.
38. 9-устуннинг жами суммаси ҳисоб-китобнинг 011-сатридаги суммага тенг бўлиши шарт.
39. 11-12-устунларда ҳисобланган даромад солиғи суммаси ШЖБПҲга мажбурий ҳисобланган бадаллар суммасини ўз ичига олган ҳолда акс эттирилади.
VIII. 6-илова. Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида
Маълумот
40. Ушбу иловада Солиқ кодексининг 375 (дивиденд ва фоизлар бундан мустасно), 376 ва 377-моддаларига асосан ҳисобланган даромадлар олган жисмоний шахслар рўйхати акс эттирилади.
41. Илованинг барча устунлари мажбурий тарзда тўлдирилиши шарт.
42. 4-5-устунларда жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар тўлиқ кўрсатилади.
43. 4-устуннинг жами суммаси ҳисоб-китобнинг 012-сатридаги суммага тенг бўлиши шарт, 5-устунда ҳисобот ойида ҳисобланган даромадлар акс эттирилади.
44. 6-устунга Солиқ кодекси 375-моддасида белгиланган мулкий даромадлар бўйича
1-рақами, 376-моддасида белгиланган моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича 2-рақами ва 377-моддасида белгиланган бошқа даромадлар бўйича 3-рақами қўйилади.
Агар жисмоний шахсга икки ёки уч турдаги даромадлар ҳисобланган бўлса, ҳар бири алоҳида акс эттирилади.
45. 7-8-устунларда ҳисобланган даромад солиғи суммаси акс эттирилади.
46. Солиқ кодексининг 387-моддасига асосан ҳисобот ойида меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан моддий наф тарзидаги даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган бўлса, 8-устунида
“0” рақами кўрсатилиши шарт.
47. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган ва 8-устунда
“0” кўрсатилган даромадларнинг жами суммаси ҳисоб-китобнинг 0121-сатрида акс эттирилиши шарт.
IX. 7-илова. Бажарилган қурилиш ишлари бўйича иш ҳақи ҳисобланиши юзасидан Маълумот.
48. Ушбу иловада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги
ПФ-6098-сон Фармонининг 1-банди “в”-кичик бандига асосан қурилиш корхоналарига ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳажмда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан муддатли равишда ишчилар ёллашга рухсат берилиши акс эттирилади.
Шунга асосан, 7-илова қурилиш ишларни бажарган солиқ тўловчилар томонидан ўсиб борувчи якун бўйича солиқ даври учун тўлдирилади.
49. Илованинг 1-устун ва 3-8 – устунлари бош пудрат ташкилоти томонидан ҳар бир қурилиш объекти бўйича алоҳида тузилган лойиҳа-смета ҳужжатига асосан тўлдирилади (ёрдамчи пудратчилар мазкур устунларни тўлдирмайди).
50. Илованинг 9 –11 устунлари бош пудрат ва ёрдамчи пудрат бўлган юридик шахслар ҳар бир қурилиш объекти бўйича алоҳида жами солиқ даврида ҳақиқатда бажарилган қурилиш ишлари асосида тўлдирилади.
51. Илованинг 12 –14 устунлари бош пудрат ташкилоти томонидан ҳар бир қурилиш объекти бўйича ўз кучи билан солиқ даврида ҳақиқатда бажарилган қурилиш ишлари асосида тўлдирилади (ёрдамчи пудратчилар мазкур устунларни тўлдирмайди).
52. Илованинг 15 –19 устунлари бош пудрат ташкилоти томонидан ҳар бир қурилиш объекти бўйича тузилган шартномаларга асосан ёрдамчи пудратчиларнинг солиқ даврида ҳақиқатда бажарган қурилиш ишлари асосида тўлдирилади (ёрдамчи пудратчилар мазкур устунларни тўлдирмайди).
X. Солиқ органи томонидан ҳисоботнинг қабул қилинмаслиги сабаблари
53. Ҳисоб-китобдаги рақамлар манфий.
54. Ҳисоб-китобнинг 050-сатрига солиқ ставкаларини киритмаслик ёки нотўғри киритилиши.
55. Ҳисоб-китобнинг 0121-сатридаги сумма 012-сатрдаги суммадан ошиб кетиши
56. Ҳисоб-китобнинг 060-сатри 8-устунида ҳисобот ойида ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси 0,1 фоиздан кўпайтириб кўрсатилиши.
57. 061-сатрда бир вақтнинг ўзида ижтимоий солиқ (5 ва 6-устунлар) ва даромад солиғи
(7-устун) суммасини акс эттириш.
58. 5 ва 6-иловаларнинг барча устунлари тўлиқ тўлдирмаслик.
59. 5-илованинг 9-устунидаги жами даромад суммаси Ҳисоб-китобнинг
011-сатридаги даромад суммасига тенг бўлмаслиги.
60. 5-илованинг 10-устунидаги жами даромад суммаси Ҳисоб-китобнинг
0110-сатридаги даромад суммасига тенг бўлмаслиги.
61. 6-илованинг 4-устунидаги жами даромад суммаси Ҳисоб-китобнинг
012-сатридаги даромад суммасига тенг бўлмаслиги.
62. Ҳисоб-китобнинг 0110-сатрдаги сумма 011-сатрдаги суммадан ошиб кетиши.
63. Ҳисоб-китоб 013-сатри 5 ва 6-устунларининг йиғиндиси 4-устунга тенг бўлмаслиги.
64. Солиқ ҳисоботини 5 ва 6 иловаларни юкламаган ҳолда жўнатиш.