Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

1981 йил Фарғона вилоятида туғилган.

2000 йилда Фарғона политехника институтини бакалавр босқичини,

2002 йилда магистратурани тамомлаган.

2002-2007 йилларда Фарғона политехника институтида ишлаган.

2007-2010 йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида фаолият юритган.

2010-2012 ва 2015-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида ишлаган.

2012-2015 йилларда Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази директори.

2016-2018 йилларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокими.

2018-2019 йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири.

2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси.

2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси раиси.

2023 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири.

2023 йил август ойидан Солиқ қўмитаси раиси. 

Солиқ қўмитаси Раисининг 2024 йилдаги иш режаси асосий йўналишлари


Солиқ қўмитаси Раисининг умумий иш мажбуриятлари

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

- Қўмита фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, тегишли қонун ҳужжатлари билан Қўмита зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

- Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва йиғимлар тушуми прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

- Қўмита фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини ижро этиш;

- ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Қўмитанинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Қўмита фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

- Қўмита фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Қўмита ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг таъсирчан тизимини яратиш, Қўмита фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

- Қўмита ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни тизимли ташкил этиш;

- Қўмита тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Қўмитанинг кадрлар захирасини шакллантириш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган вакант раҳбар лавозимларга таклиф этилган кадрлар, шунингдек, Қўмитага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатини таъминлаш;

- фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш;

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қўмитанинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

- Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, зарурат бўлганда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

- Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

- Қўмита раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўла мувофиқ равишда бажариш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

- ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, Қўмитанинг ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

- Қўмита ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишга доир тизимли чораларни амалга ошириш;

- Қўмита ходимлари томонидан Қўмита томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

- қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

- Қўмита, Ҳудудлараро инспекция, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари ва тасарруфидаги ташкилотлар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

- аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда, шу жумладан «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда улардан эркин фойдаланишни таъминлаш ва Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, улар фаолиятида Қўмита ходимлари ҳамда раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушадиган мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

- давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

- зарур ҳолларда марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг тасдиқланган тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари мутахассисларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш;

- Қўмита марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари тўғрисидаги низомларни ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

- Қўмита марказий аппарати, Ҳудудлараро инспекциянинг штатлар жадвалини тасдиқлаш;

- Қўмита ходимларини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларининг бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари Ички аудит бошқармаси ва Ўз хавфсизлиги бошқармаси бўлимлари ходимларини, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари бошлиқлари, Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари, Ҳудудлараро инспекция Ўз хавфсизлиги бошқармаси бўлимлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;

- Қўмита ҳайъати ва марказий аппарати мажлисларини бошқариш;

- Қўмита ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциянинг ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш, йўриқномалар, қоидалар, низомларни тасдиқлаш ҳамда кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг белгиланган тартибда ижро этилишини назорат қилиш;

- давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантириш, шу жумладан мукофотлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

- давлат солиқ хизмати органлари тизимидаги ходимлар ва мутахассисларни уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ютуқлари ва хизматлари учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига билан тақдирлашга тақдим қилиш ва тавсиялар берилишини таъминлаш;

- давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, шунингдек, бошқа давлатларнинг давлат солиқ хизмати органлари билан муносабатларда давлат солиқ хизмати органларининг манфаатларини ифодалаш.

- бўйсунувчи ташкилотларнинг ходимлари сонини аниқлаш, уларнинг тузилмаси, штат бирлиги, шу жумладан, бошқарув ходимлари, иш ҳақи фонди, харажатлар сметаси, транспорт воситаларининг меъёрларини тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг мол-мулкини тасарруф этиш. 

Мубин Мухидинович Мирзаев 1969 йил Бухоро вилоятида туғилган.

1993 йили Тошкент давлат университетини математика мутахассислиги, 2001 йили Тошкент молия институтини молия мутахассислиги, 2002 йили Япония сиёсий фанлар миллий институтини иқтисодиёт йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган.

М.М. Мирзаев меҳнат фаолиятини 1993 йилда Тошкент давлат университетида бошлаган.

1994-1996 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти тадқиқотчи-стажёри, аспиранти, 1996-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки иккинчи тоифали иқтисодчиси, биринчи тоифали иқтисодчиси, етакчи иқтисодчиси, бўлим бошлиғи, департамент директори ўринбосари – бошқарма бошлиғи, департамент директори лавозимларида фаолият юритган.

2008 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, 2017 йилдан 2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг макроиқтисодий сиёсат, базавий тармоқларни ривожлантириш ва халқаро молия ташкилотлари билан ишлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида самарали меҳнат қилган.

2018 йилнинг декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Рус ва инглиз тилларини билади.

М.М. Мирзаев солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси унвонига эга.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Cолиқ хизмати органларининг ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва ижроси устидан мониторинг олиб бориш ишларини ташкил қилади;

солиқ маъмурчилиги ва солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича илғор хориж тажрибасини ўрганган ҳолда таклифлар тайёрлашни ташкил қилади;

солиқ органларининг бизнес-жараёнларини оптималлаштиришни ташкил қилади ва уни самарали ишлашини назорат қилади;

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш ҳамда халқаро ташкилотлар билан иқтисодий интеграция қилиш масалалари бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириб боришни назорат қилади;

солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфларини таҳлил қилиш, солиқ тўловчилар ва солиқ хавфларини сегментлаш, аниқланган ҳуқуқбузарликни бартараф этиш юзасидан олиб бориладиган мониторинг ишларини назорат қилади;

иқтисодиёт тармоқлари фаолиятини, макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда яширин иқтисодиётнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганган ҳолда таклифлар тайёрлашни ташкил қилади;

солиқлар ва йиғимларни ихтиёрий тўлаш даражасини ошириш юзасидан олиб бориладиган мониторинг ишларини назорат қилади;

бюджет-солиқ сиёсатини амалга оширишда бевосита қатнашиб, солиқ тушумларини, ҳудудлар, солиқ турлари ва солиқ тўловчилар кесимида прогноз қилиш ва бюджет прогнози бажарилишини, солиқ тушумлари бюджетга ўз муддатида, тўғри ва тўлиқ тушишини таҳлил ва назорат қилади;

солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасида солиқ тўловчилар бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоблаб чиқилиши ва амалдаги тушумлар статистикасини юритишни назорат қилади;

солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақлари тўғри ва тўлиқ юритилишини мониторинг қилиш ишларини назорат қилади;

солиқ текширувлари натижалари юзасидан қабул қилинган қарорлар устидан берилган шикоятларни судгача кўриб чиқиш, ушбу шикоятларнинг ҳисобини юритиш ҳамда вертикал назоратни амалга ошириш ишларини назорат қилади;

йирик солиқ тўловчилар ҳисобини ташкил этиш ва улардан солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган солиқлар ва йиғимларнинг тўлиқ тушишини таъминлашни назорат қилади;

йирик солиқ тўловчилар фаолиятида солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши бўйича солиқ назоратини ташкил этиш, солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида сервис-техник хизмат кўрсатиш ишларини назорат қилади.

солиқ соҳасига йўналишларда мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрланишига раҳбарлик қилади;

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам шахсий қабуллар ўтказади, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилишни ташкил қилади.

Алимжан Элчиевич Файзибаев 1963 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

1985 йили Тошкент давлат университетини математика фани ўқитувчиси мутахассислиги, 1997 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини инженер-иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Физика-математика фанлари номзоди.

А.Э. Файзибаев меҳнат фаолиятини 1985 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институтида бошлаган.

1995 йилдан 2001 йилгача Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, бошлиқ лавозимида фаолият юритган.

2001-2002 йилларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани, 2002-2007 йилларда Тошкент шаҳар Миробод тумани, 2007-2013 йилларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

2013 йилдан 2017 йилгача “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг Капитал қурилиш дирекцияси қошидаги “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошлиғининг ишлаб чиқариш бўйича маслаҳатчиси сифатида меҳнат қилган.

2017-2018 йилларда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

2018 йил июнь ойидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Рус ва инглиз тилларини билади.

А.Э. Файзибаев солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси унвонига эга.

Оилали, икки нафар фарзанди бор.

Солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиб, илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда солиқ текширувларини самарали усулларини жорий этилишини ташкил этади. Бунда инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ органида мавжуд дастурий маҳсулотлар ва ахборот тизимларини такомиллаштириш ишларини ташкил қилади.

Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва йиғимлар тушуми прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлайди.

Солиқ тўловчилар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш юзасидан ва ташқи савдо операцияларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича ишларни ташкил қилади.

Солиқ тўловчилар ўртасида профилактика ишларини тизимли равишда ўтказиш орқали солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш ишларини ташкил қилади.

Солиқ тўловчилар томонидан тўланаётган барча турдаги солиқ ва йиғимлар бўйича солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириб, мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди.

Камерал ва сайёр солиқ текширувлари ҳамда солиқ аудитини сифатли ўтказилишини таъминлаб, бюджетга қўшимча солиқлар ҳисобланишини назорат қилади. Камерал солиқ текшируви бўйича ишлаб чиқилган автоматлаштирилган ахборот тизимининг самарали ишлашини таъминлайди.

Юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчиларда «Таҳлика-таҳлил» тизимига асосланган солиқ аудитларини ўтказиш амалиётини йўлга қўйиб, уни самарали ишлашини назорат қилади.

Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг юридик ёки жисмоний шахс бўлган назорат қилувчи шахслари томонидан мазкур компания фойдасининг улуши солиқ базасига киритилганлиги юзасидан олиб бориладиган мониторинг ишларни назорат қилади.

Ўзаро алоқадор тарафлар ўртасидаги битимларда кўрсатилган трансферт нархни белгилашда солиқ назоратини ташкил этади.

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва солиқ солиш масалалари бўйича солиқ органлари ходимларига ва солиқ тўловчиларга расмий тушунтиришлар берилишини ташкил қилади.

Импорт операциялари бўйича белгиланган муддатларда товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомала учун чиқариш» режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ёки импорт контрактлари бўйича улар учун тўланган пул маблағларини қайтаришни таъминламаганлик ҳолатларининг таҳлили ва уларнинг қисқартирилишини ташкиллаштиради.

Ўзбекистон Республикасининг Олий суди, Бош прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳамда Мажбурий ижро бюроси органлари билан солиқ органлари томонидан тааллуқлилиги бўйича юборилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳамда жиноят ҳақидаги материаллар юзасидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида ўзаро таққослов далолатномаларининг тузилишини назорат қилади.

Хуфиёна иқтисодиёт соҳасида шубҳали операцияларни аниқлаш, жиноят аломатлари мавжуд материалларни тегишлилиги бўйича терговга қадар текширувни амалга оширувчи, прокуратура ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органларига юбориш тартибларига риоя этилишини назорат қилади.

Фаолиятига тегишли бўлган йўналишларда мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этишда мақсадида, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлаш ва (ёки) мавжуд норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш юзасидан таклифлар тайёрланишида раҳбарлик қилади. Солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қўллаш методологиясининг такомиллаштириш ишларини ташкил қилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этади. Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиб, мунтазам шахсий қабуллар ўтказади.

Абдиев Жахонгир Ибрагимович 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.

2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини “Ташқи иқтисодий фаолият” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Жахонгир Абдиев меҳнат фаолиятини 2005 йил Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шаҳсларни солиққа тортиш ва декларациялаштириш шўбаси инспектори сифатида бошлаган.

2005-2010 йилларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекциясида инспектор лавозимида ишлаган.

2010-2014 йилларда Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Самарқанд вилояти бўлими Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш шўбаси давлат солиқ катта инспектори бўлиб ишлаган.

2014-2020 йилларда Давлат солиқ қўмитасида давлат солиқ бош инспектори, бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғи сифатида ишлаган.

2020-2021 йилларда Давлат солиқ қўмитаси Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти директори лавозимида фаолият юритган.

Абдиев Жахонгир Ибрагимович 2021 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Ж.И.Абдиев солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси унвонига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш ҳамда ижросини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш, тузилмалар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва қайд этилган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Қўмитанинг таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, уларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;

Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга ошириш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларнинг фаолият соҳасига тегишли бўлган масалалар бўйича Қўмита фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган барча мурожаатларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш.

2000-2005 йилларда Хоразм вилояти Хива тумани 39-сон мактабда, 2005-2006 йилларда Хива касб-ҳунар коллежида ўқитувчи бўлиб ишлаган.

2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби тингловчиси бўлган.

2008 йилдан 2024 йилгача ҳарбий хизматда.

2024 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ тизимда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда давлат солиқ хизмати органларида коррупция ва мансаб суиистеъмолчилигига ҳолатларини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги профилактик тадбирларни амалга ошириш;

ривожланган хорижий мамлакатларнинг солиқ органлари билан коррупция ҳолатларига барҳам бериш, уларни олдини олиш бўйича тажриба алмашиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

тизимдаги объектларнинг хавфсиз фаолият кўрсатиши, фуқаро муҳофазаси, сафарбарликка тайёргарлик йўналишларини мувофиқлаштириш;

бошқарув таркиби кадрларини тайёрлаш, саралаш ва жойлаштириш ишларига раҳбарлик қилиш;

очиқлик ва шаффофликни таъминлаган ҳолда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдириш, кадрларга бўлган эҳтиёжни режалаштириш, бўлинмаларни муносиб мутахассислар билан тўлдириш манбаларини белгилаш;

замонавий менежмент услуб (ёки метод)ларини яхши биладиган ва бозор (иқтисодиёти) шароитида самарали ишлашга қодир бошқарув кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;

ташкилий тузилмалардаги иш юритув ҳужжатларининг ижроси юзасидан доимий назорат ўрнатиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш;

давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият идора (орган)лари билан барча масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш (ёки ўзаро уйғун фаолият кўрсатиш)

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2024 йил III чоракда Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг