Коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар билан қуйидаги ҳаволаларда тарнишинг
Солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш тадбирлари
Ҳар бир ходим “Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида фаолияти юритиши лозим
ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ИШЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИ
Сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шу мақсадда коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор халқаро стандартларни ўз фаолиятига жорий этиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига бир қатор вазифалар белгилаб берилган.
Ушбу соҳада белгиланган вазифаларнинг сифатли бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш, зарур ҳолларда давлат ташкилотларига услубий кўмак бериб бориш мақсадида 2022 йил 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Мазкур қарор билан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан соҳада амалга оширилаётган ишларни ягона мезон асосида баҳолаш тизими жорий этилиб, бунда баҳолаш 29 та махсус индикатор асосида “E-Anticor.uz” электрон платформаси орқали амалга оширилиши белгиланди.
Қарор талабларидан келиб чиқиб, баҳолаш биринчи босқичда ўз тизимида коррупцияга қарши стандартларни жорий этаётган 24 та ташкилотда эксперимент тариқасида ўтказилди.
Хусусан, Давлат солиқ қўмитаси ўз тизимидаги барча коррупцион хавф-хатарларни баҳолаш ва улардаги хатар омилини минималлаштириш ҳамда коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси фаолиятини барча таркибий ва ҳудудий бўлинмаларда ташкил этиш орқали коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини жорий қилган. Бу, ўз навбатида, барча жараёнларни назорат қилиш мавжуд хавфларга тезкорлик билан муносабат билдириб бориш имконини беради.
Бундан ташқари, давлат ташкилоти раҳбарининг коррупцияга қарши курашиш бўйича муросасиз позицияси ва ташкилот тизимига, айниқса аҳоли ва тадбиркорлар билан бевосита муносабатга киришувчи йўналишлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали коррупцияга қарши курашиш тенденцияси ҳам мавжуд.
Умуман олганда, баҳолаш натижалари жорий йил “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда ўтказилган коррупциянинг тарқалганлик даражасини жамоатчилик онгида идрок этилишини баҳолашга қаратилган сўров натижалари билан ҳамоҳанг эканлигини кўрсатди.
Коррупциянинг тарқалганлик даражасини пасайтириш авваламбор, ташкилотда унинг олдини олиш учун қўлланилаётган превентив механизмларга бевосита боғлиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Таъкидлаш лозимки, Рейтинг Баҳолаш натижалари у ёки бу ташкилот (соҳа)ни коррупциялашган ёки коррупциядан холи деган фикрни бермайди. Бундан ташқари, “E-Anticor.uz” электрон платформасига айрим ҳужжатлар ёки қилинган ишлар киритилмаган ёки нотўғри киритилганлиги оқибатида ташкилотларга тегишли баллар берилмаслигининг олдини олиш мақсадида рейтингнинг дастлабки натижалари ташкилотларга тақдим қилинган, уларнинг фикр ва эътирозларига асосан якуний рейтинг шакллантирилган.
Баҳолаш натижаларига кўра, 24 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 3 та ташкилот фаолият самарадорлиги “яхши” – 81 баллдан 100 баллгача, 10 та ташкилот фаолияти “қониқарли” – 56 баллдан 80 баллгача ва 11 та ташкилотнинг ушбу йўналишдаги фаолияти “қониқарсиз” – 55 баллдан паст тоифаларга ажратилди.
Хусусан, Давлат солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолияти яхши деб топилди – 81 балл.
Баҳолаш якунлари бўйича: “яхши” деб баҳоланган давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ижобий тажрибаси оммалаштирилади.
Мазкур рейтинг баҳолаш тизими йил якунига кўра барча давлат идоралари ва ташкилотлари фаолияти бўйича амалга оширилади ва жамоатчиликка эълон қилиб борилади.
ДАВЛАТ СОЛИҚ
ҚЎМИТАСИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА
“ISO37001:2016“ ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш алоқа каналлари орқали коррупциявий хатта-ҳаракатлар тўғрисидаги хабарларни кўриб чиқиш, одоб-ахлоқ қоидалари ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитишни ташкил қилиш ҳақида
Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Ишонч телефонлари" орқали қабул қилиш ҳафтанинг барча кунларида 24 соат давомида узлуксиз амалга оширилади.
Унда фуқаролар солиқ органлари ходимлари томонидан йўл қўйилаётган
коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шунингдек солиқ соҳасига оид содир этилган ёки этилаётган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришлари мумкин.
Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади, Қўнғироқ эгаси томонидан берилган маълумотлар сир тутилиши кафолатланади.
АЛОҚА
№
|
Ҳудуд номи |
Телефон рақами |
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси | (0361)-222-62-84 |
2
|
Андижон вилояти |
(0374)-223-95-22 |
3
|
Бухоро вилояти |
(0365)-221-30-03
|
4
|
Жиззах вилояти
|
|
5
|
Қашқадарё вилояти |
|
6
|
Навоий вилояти |
|
7
|
Наманган вилояти |
(0369)-227-91-52
|
8
|
Самарқанд вилояти |
|
9
|
Сурхондарё вилояти |
|
10
|
Сирдарё вилояти |
|
11
|
Тошкент вилояти |
|
12
|
Фарғона вилояти |
|
13
|
Хоразм вилояти |
|
14
|
Тошкент шаҳар |
|