Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси фаолияти ҳақида
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси Солиқ қўмитасининг мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланади ва бевосита Қўмита раисига бўйсунади. Ҳудудлараро инспекцияга жойлашган жойи ва амалга ошираётган фаолиятидан қатъи назар, йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш вазифаси юкланади.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 320-сонли қарорига асосан ўз фаолиятини ташкил этади ҳамда солиқ маъмурчилигини амалга оширади.
Ҳудудлараро инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкага, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик ҳисобрақамларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобрақамларига эга.
Ҳудудлараро инспекция томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмуриятчилиги Ҳудудлараро инспекция томонидан амалга ошириладиган солиқ тўловчилар учун бажариш мажбурий ҳисобланади.
- ҳудудлараро инспекцияга юкланган функция ва вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
- йирик солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тушишини таъминлаш,
шунингдек, уларнинг солиқ солинадиган базасини кенгайтиришга йўналтирилган
таклифлар ишлаб чиқиш;
- қўмитага киритиладиган ҳужжат лойиҳалари ҳамда таклифлар, шунингдек,
улар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, натижалари ва оқибати;
- солиқ хизмати органларини ривожлантириш бўйича дастурлар,
чора-тадбирлар режалари, “Йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг
самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;
йирик солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш ва уларга риоя қилишларини таъминлаш.
Йирик солиқ тўловчилар рўйхати 01.07.2024 йил ҳолатига