Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 249-сонли қарори билан маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги тасдиқланди.
Қарор билан Давлат солиқ қўмитасига Маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталогини (позиция, субпозиция, бренд ва атрибут) кенгайтириб бориши яъни маҳсулот ва хизматларнинг идентификация код (МХИК)ларини шакллантириши ваколати берилган.
Маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди - бу маълум бир маҳсулот ёки хизмат турига тайинланган белгилар (рақамлар) тўплами кўринишида тақдим этилган маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида электрон каталог базасида маҳсулот ва хизматларга босқичма босқич 17 рақамли идентификация кодлари яратилмоқда.
Хозирда юқори ликвидли маҳсулотлар, дори воситалари, тамаки ва алкогол махсулотлари ҳамда имтиёз қўлланилган маҳсулот ва хизматлар учун 10 мингдан ортиқ идентификация кодлари яратилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон, 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорларига мувофиқ МХИК кодлари электрон ҳисобварақ-фактуралар, электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши лозим.
Барча тадбиркорлик субъектлари tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари мумкин.
Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма бу ерда.
Мазкур ўзгаришлар жорий йилнинг 1 июль санасидан оммага тўлиқ жорий қилинади.