Маълумки, Ўзбекистонда сув ва салқин ичимликларни маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш давом этмоқда.
Давлат солиқ қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида (ВМҚ-322-сон 20.05.2021й) жорий йилда маҳаллий ва импорт қилинадиган маҳсулотларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаларини босқичма-босқич амалга ошириш чора-тадбирлари белгилангани ҳақида ҳабар берган эди.
Маркировкалаш мақсади – маҳаллий ишлаб чиқариш ва импорт маҳсулотларини стандартлаштириш ва унификациялаш, шу билан бирга ички бозорни ноқонуний маҳсулотлар ва сохта маҳсулотлардан халос қилишдир.
Ушбу тажриба лойиҳа амлиётга татбиқ этила бошланганда мамлакатимиздаги етакчи сув ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи компаниялар хавотирга тушган эди. Давлат солиқ қўмитаси давлат органлари, шу жумладан соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва бошқа масъул идоралар номидан музокаралар ўтказиб, тажрибада иштирок этишнинг барча афзалликлари тўғрисида тушунтиришлар берган эрди. Натижада тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун йирик ишлаб чиқарувчилар (жумладан ОАВ орқали фаол ташаббус кўрсатганлар) билан шартномалар имзоланди.
Давлат солиқ қўмитаси соҳада ислоҳотларни амалга оширишда корхоналарнинг садоқатини қадрлайди ва тажриба лойиҳасини амалга ошириш давомида барча зарур ёрдамларни кўрсатишга тайёр.
Яқинда сув ва салқин ичимликларни маркировкалаш тажриба лойиҳасини амалга ошириш давомида юзага келган масалаларни муҳокама қилиш мақсадида бозор иштирокчилари билан видеоконференция шаклида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маркировка тизими оператори “CRPT Turon” МЧЖнинг масъул ходимлари, шунингдек, сув ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда маркировка тизими бўйича тақдимот намойиш этилди. Лойиҳанинг мақсадлари ва қатнашиш шартлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди, мажбурий рақамли маркировкалашга ўз вақтида ўтиш ҳамда тажриба лойиҳасининг келгуси тадбирлари белгилаб олинди.
Муҳокама натижасида бу каби учрашувларни мунтазам равишда ўтказиш, маълумот алмашиш, шунингдек, пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал этиш учун «майдон-платформа» яратиш тўғрисида келишувга эришилди.
Давлат солиқ қўмитаси барча сув ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчиларни 2022 йилда мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнининг расман бошланишига босқичма-босқич тайёргарлик кўришда фаол бўлишга чақиради.
Маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш муддатига ўз вақтида тайёргарлик кўриш, унинг сотилишининг муваффақиятини кафолатлайди.