Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ун нархининг ошиб кетиш ҳолатлари ўрганилмоқда

23/04/2020

 

Яқинда Telegram ижтимоий тармоғидаги каналларида ва маҳаллий ОАВда “Солиқчиларнинг олибсотарлар билан тили бирми?” сарлавҳаси остидаги мақола эълон қилинди.

Давлат солиқ қўмитаси ушбу мақола юзасидан ўз муносабатини билдиради.


Мақолада кейинги кунларда ҳафтада бир марта бозор бўладиган чекка ҳудудлардаги деҳқон бозорларида бир қоп уннинг баҳоси 245 минг сўмга чиқиб кетгани, аҳоли ун нархининг яна ошиб кетишидан хавотирда эканлиги келтирилиб, муаллиф солиқчиларни олибсотарлар билан тили бирми деган саволни келтирган.


Таъкидлаш лозимки, карантин даврида айрим инсофсиз тадбиркорлар томонидан нарх-навонинг асоссиз оширилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, улар бўйича қонунчилик доирасида тегишли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.


Бундан ташқари, бугунги мураккаб вазиятда тадбиркорлар учун иқтисодий қийинчиликларни енгиб ўтишда давлат томонидан барча керакли ёрдам чоралари кўрилаётгани етказилмоқда ҳамда имтиёзлар тақдим этилмоқда. Ўз навбатида, тадбиркорлар бунга муносиб жавоб сифатида нархларни оширмасликка чақирилмоқда.


Ушбу ишларда нафақат давлат солиқ хизмати , Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, маҳаллий ҳокимликлар ва бозор маъмурияти вакиллари бирдай жавобгарликни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилмоқда.


Ҳукуматимизнинг жорий йил 16 апрелдаги “Коронавирус пандемияси шароитида республика аҳолисини давлат ресурлари ҳисобига ун маҳсулотларини тизимли ва кафолатли етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилишида юзага келган вазиятни инобатга олиб ун маҳсулоти барча ҳудуларга бир маромда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида биржа савдоларисиз тўғридан тўғри шартномалар билан сотилиши бўйича топшириқлар белгилаб берилди.


Шунингдек, Ҳукумат топшириғига асосан, “Ўздонмаҳсулот” АК тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун учун 125 минг сўм нарх  белгиланди.


“Ўздонмаҳсулот” АК маълумотига кўра, бугунги кунда тизим корхоналари омборларида 32 минг тоннадан ортиқ ун захиралари бор ва эҳтиёждан келиб чиқиб ишлаб чиқариш хажмларини ошириш имкониятлари мавжуд. Тизим корхоналари омборларида республикамиз аҳолисининг ун маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш учун етарли миқдорда дон захиралари етарли.


Маълумот учун, мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабабли карантин эълон қилингандан буён Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси топшириғига асосан нарх-навони асоссиз равишда ўсишини олдини олиш бўйича Давлат солиқ хизмати органларининг барча тузилмаларида ШТАБлар ташкил этилди.


Мазкур, Штаблар таркибига солиқ идоралари ходимларидан ташқари Бош прокуратура хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментидан ходимлар киритилди.


Солиқ идораларидан ушбу ШТАБларга доимий асосида ишлаш учун 2700 нафарга яқин ходимлар сафарбар қилинган.


Нахларни асоссиз оширилишига йўл қўмаслик учун 37 мингта савдо объектлари бўйича доимий назорат ўрнатилган.


360 та деҳқон бозорларида солиқ идоралари, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, ҳудудий ҳокимлик ва бозор маъмурияти вакилларидан иборат доимий фаолият олиб борувчи Ишчи гуруҳлар назорат олиб бормоқда.


Жумладан, карантин даврида (16 март-20 апрель) Давлат солиқ қўмитасида ташкил этилган ШТАБга ун нархининг асоссиз оширилиши юзасидан 9 мингдан зиёд мурожаат келиб тушиб, уларнинг 90 фоиздан ортиғи жойида ижобий ҳал этилди.


Шунингдек, бундай ҳолатларнинг аниқланишида ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган аниқ фактли маълумотлар ҳам асқотмоқда албатта.


Аммо юқоридаги мақолада қайд этилган ҳолат айнан қайси бозорда, қачон содир бўлганлиги маълум қилинмаган. Шу боис масаланинг долзарблигидан келиб чиқиб, профессионал жиҳатдан ёндашган ҳолда, ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмай, аниқ фактлар билан тақдим этилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Шундагина ушбу ҳолат бўйича аниқ фактлар асосида тегишли профилактик ва назорат тадбирларини ташкил этиш имконияти пайдо бўлади.


Ҳурматли фуқаролар, жойларда озиқ-овқат ва бошқа бирламчи зарур маҳсулотлар нархининг асоссиз оширилиш ҳолатларига дуч келсангиз, 24 соатли режимда ишловчи ДСҚнинг “Ишонч телефони” – (71)244-98-98 ва 1198 қисқа рақамли “Call-маркази”га мурожаат қилишингизни сўраймиз.

ДСҚ Матбуот хизмати.

 

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2024 йил III чоракда Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг