Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойишига асосан, Ташпулатов Бекзод Тургунович Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Б.Ташпулатов 1983 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2004 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2008 йилда Солиқ академиясини “Солиқлар ва солиққа тортиш” мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Бекзод Ташпулатов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Ташпулатов Бекзод Тургунович солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган Насимджанов Юнусжон Зохидович Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
ДСҚ Матбуот хизмати