Жавоб
2020 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўлов ўрнига ижтимоий солиқ жорий этилди.
Солиқ кодексининг (янги таҳрирдаги) 405-моддасига асосан ижтимоий солиқ ставкалари ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар учун - 4,7 фоиз, “SOS - Ўзбекистон Болалар маҳаллалари” уюшмалари учун - 7 фоиз, бюджет ташкилотлари учун – 25 фоиз ва бошқа солиқ тўловчилар учун - 12 фоиз этиб белгиланди.