Жавоб
Солиқ кодексининг (янги таҳрири) 339-моддасига асосан солиқ ҳисоботи қуйидаги муддатларда тақдим қилинади:
1) ҳисобот даври якунлари бўйича - ҳисобот давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай;
2) солиқ даври якунлари бўйича - солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.
Кўриниб турибдики, доимий муассасалар орқали фаолият юритадиган норезидентлар томонидан фойда солиғи ҳисоботи ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай тақдим этилади.