Жавоб
Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига асосан, солиқ толовчининг Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) талим олиши) учун йўналтириладиган тўлов, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари, солиқ солинмайдиган даромадлар деб белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, корхонангиздаги олий ўқув юртларининг сиртқи бўлимларида таълим олаётган ишчи хизматчиларнинг контракт тўловлари, ўзларининг ва ота-оналарининг (йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандлари учун) иш ҳақлари ҳисобидан тўлаб берилганда, ушбу тўловлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.