Javob
🔵 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси 030-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши) ва фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фойда солиғи бўйича имтиёзлар) онлайн-НКМ харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасини белгиланган айланмадан олинадиган солиқ ставкасига бўлиб, юзга кўпайтириб кўрсатилган ҳолда имтиёздан фойдаланиши мумкин.
👉 Мисол учун, тадбиркорлик субъекти чакана савдо фаолияти билан шуғулланади. Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатиш харажати 3 млн.сўмни ташкил этади. ПФ-5813-сон Фармонига асосан солиқларни 3 млн.сўмга, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш лозим. Демак, 2 230,0 минг сўмгача имтиёздан фойдаланиши мумкин бўлади.
✅ Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси
030-сатрида 55 750,0 минг сўмни (2 230 000 /4 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммаси 2 230,0 минг сўмга;
✅фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида 14 866,7 минг сўмни (2 230 000 / 15 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммасини 2 230,0 минг сўмга камайтирилиши лозим.
❗️Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта онлайн НКМ харид қилиниб рўйхатдан ўтказилса, имтиёз суммаси онлайн НКМ сонига кўпайтирилади.
❗️Ушбу турдаги имтиёзлар бир марталик имтиёз бўлганлиги ҳамда солиқ базасини эмас, балки солиқ суммасини камайтириш бўйича қонунчиликда бошқа шу каби имтиёзлар белгиланмаганлиги сабабли, солиқ ҳисобот шаклларида солиқ суммасини камайтириш имкониятини берувчи алоҳида сатр жорий этилмади.