Жавоб
Эндиликда, солиқ текширувларини ўтказиш учун номзодлар инсон омилисиз, дастлаб камида 42 та мезонлар асосида таҳлика-таҳлил (Риск-анализ) дастури ёрдамида танланади.
Таҳлика-таҳлил асосида хўжалик субъектларини хавфлилик даражасига қараб 3 та сегментга (яшил, сариқ ва қизил йўлакларга) ажратади ҳамда камчиликлар аниқланган тақдирда, солиқ назоратининг янги камерал текширув, сайёр текширув ва солиқ аудити ўтказилиши белгиланмоқда.