Жавоб
2020 йил учун ер солиғи ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.
🧮 Жисмоний шахслар учун ер солиғи ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг (кадастр агентлиги) маълумотлари асосида ер участкасининг майдони ва у жойлашган ҳудуд бўйича белгиланган ставкаларга кўпайтириб аниқланади.
🏞 Ер участкаси жойлашган ҳудуднинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари белгиланган солиқ ставкаларига 0,7 дан 1,3 гача бўлган 📉камайтирувчи ва оширувчи📈 коэффициентлар белгилаш ҳуқуқига эга.
🧮 Мисол учун: Тошкент шаҳрида 4-ҳудудда жойлашган якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ерларга фуқаролардан 2020 йил учун ундириладиган ер солиғининг базавий ставкалари 1 кв.м учун 567,2 сўм белгиланган.
400 кв.м (4 сотих) *567,2=226 880 сўм.
✅ Демак, Тошкент шаҳрининг 4-ҳудудида жойлашган 4 сотих ер майдони учун 1 йиллик ер солиғи 226 880 сўм.
📲 Бундан ташқари SOLIQ (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile&hl=ru)📲 мобил иловаси орқали сизга ҳисобланган ва тўланган солиқлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин❗️